Narrator 1 Ассалому алайкум. «Магнитлашган» фикрларни ҳосилдор ерга ташланган уруғга қиёслаш мумкии. У ҳосил беради ва бир неча марта кўпаяди, гўё дастлаб битта бошоқдан бир нечта бошоқ ўсиб чиққани каби! Онгда мавжуд бўладиган ҳар қандай фикр ёки ғоя, режа ёки мўлжал ўзига қариндош фикрлар мажмуини ўзига «чақиради», унинг ёрдамида ўз қувватини кўпайтиради ва уларнинг бари ақл билан биргаликда ахволнинг ҳўжаси бўлиб қолади. Энди эса бирламчи ғоя «уруғи”, режа ёки интилиш онг асосига тушиб қолишини тушуниш учун ўша таянч нуқта, чиқиш пунктига қайтамиз. Бy жуда осон: фикрларни такрорлаш натижасида у онгга «тушади». Агар сиз ҳаётдаги асосий аниқ ва равшан интилишни формула сифатида киритиб, уни ёдлаб олиб, ҳар куни такрорлай бошласангиз, «ҳис-туйғу, ғайрат ва жой жойига қўйиш» билан қайтарсангиз, жуда маъқул иш бўлади, токи овозингиз ботиний онгга қадар борсин.
Narrator 2 Сиз ўз хатти-ҳаракатларингизни қайта кўриб чиқишингиз, турмуш тарзини тартибга келтиришингиз, атрофингизни ўраб олган муҳитдаги салбий таъсирларни улоқтиришингиз керак. Ички захира ва камчиликларни қайта кўздан кечириб, сиз энг заиф жойингиз — ўзига ишонмаслик эканлигини пайқаб қоласиз. Бу тўсиқларни ўз-ўзини ишонтириш тамойиллари ёрдамида бартараф этиш мумкин. Уларни амалга ошириш жуда осон. Тажриба синовидан ўтган барча фикрларни, қалбдаги ижобий шиддатларни очиқ намоён қилинг. Ана шундан сўнг бор-йўғи уларни ёзиш, эслаш ва такрорлаш керак, токи у ботиний онгнинг ҳаракатга келтирувчиси бўлиб қолсин. Ҳаётдаги мақсадим менга тушунарли, менда уни амалга оширишнинг барча имкониятлари мавжуд. Шу сабабли ўзимдан қатъиятни, бўшашмай интилишни талаб қиламан ва ишни ортга ташламай, куч-қувватим борича буни бажаришга ваъда бераман.
Narrator 1 Менинг фикрларим онгим ҳўжайинлари бўлиб, ташқи хатти-ҳаракатларимнинг барини ўзидан соқит қилади. Шунинг учун ҳар куни ярим соат мобайнида ўзимни қандай киши сифатида кўришни хоҳласам, шу тарзда тарбиялаш, хаёлимда аниқ фикрий тимсолии чизишга бутун диққат-эътиборимни бир нуқтага жамлайман. Ўз-ўзини ишонтириш тамойилларидан биламанки, ҳар қандай хоҳиш-истакни қунт билан ўз онгимга сингдираман, охир-оқибатда уни амалга оширишиинг амалий воситалари етилади. Шунинг учун хар куни ўн дақиқани ўз- ўзимни тасдиқлаш вазифасига бағишлайман. Мен ҳаётдаги асосий мақсадни аниқ-равшан шакллантираман, ҳеч қачон уни ташлаб қўймайман, токи ўзимга ишончни амалга ошириш заруриятини қўлга киритмагунча, ҳаракат қилавераман. Мен тўла-тўкис шуни англайманки, бойлик ҳам, жамиятдаги мартаба ҳам ҳақиқат ва адолатга таянмаса, турғунлигича қолаверади.
Narrator 2 Шунинг учун ўз виждонимни турли фойдасиз битимлар тузишга қаратмайман. Айтганларимни амалга оширишга, бошқа одамлар билан бирлашиб, уларнинг кучини жалб этиб, уларнинг ёрдамига ишониб, уларга ёрдам беришимни намойиш этаман. Ўзимдаги нафратни, қизғаниш, шубҳа-гумонни, шафқатсизлик ва ҳаёсизликни енгиб ташлайман. Ваҳоланки, биламан: атрофни ўраб турган одамларга нисбатан салбий муносабат ҳеч қачон муваффақият келтирмайди; одамларни менга ишонишига мажбур этаман, чунки ўзим одамларга ишонаман; ушбу формула остига имзо кўяман, уни ёдлаб оламан, ҳар куни бир марта уни овоз чиқариб такрорлайман; бутунлай ишнонаманки, бу фикрлар менинг ҳаракатларимга таъсир этади ва мен охир-оқибат ўзимга мувофиқлик ҳамда ишончни қамраб оламан. Мазкур формула табиат қонунига таянади, шу пайтгача уни ҳеч ким тушунтирмаган. У қандай аталмасин, бу сизнинг фойдангиз учун ишлайди. Уриниб кўринг.