3:27

Самарали меҳнат калити

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Инсон меҳнат қилар экан, унинг мевасини ҳам тез орада кўришни истайди. Руҳий курашлар ва ҳаётда ҳам шундай. Худо билан тўғри муносабат қилар экансиз, меҳнатингиз ва азобларингиз мевасини албатта кўрасиз. Масиҳ шундай дейди: “Мен — ток, сизлар — новдасизлар. Агар Менда бўлсангизлар ва Мен сизларда бўлсам, кўп ҳосил берасизлар. Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар.” Турли ниятлар билан меҳнат қилаётганлар бир хил ҳатони такрорлашади. Улар бошқаларнинг фойдасига ишлашади, ишлари жуда толиқтирадиган, жавобгарлиги кўп ва улар ўз ишларига ҳаддан ташқари боғланиб қолишган. Худога ибодат қилиб, унинг бошқаруви остида меҳнат қилиш ва яшаш ҳақида унутиб қўйишган. Ундайлар Масиҳнинг “Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар”, деган гапини унутишган. Улар Масиҳдан алоҳида юришади. Ҳаётлари Унинг иноятига тўлмаган.

Narrator 2 Уларни кузатсангиз фақат дунёвий характерга эга эканини кўрасиз. Улар Худога хизмат қиляпман, деб ўйлайдилар, бироқ уларнинг сифатлари обрў ва ўзига улуғлик излайди. Муносабатларида севги йўқ, қўполликни кўрасиз. Буларнинг ҳаммаси Худо фарзандининг юраги Худога итоат этмаслигидан. Бу инсон ўз “мен”ини Худога бўйсундирмаган. Нафақат бундайлар, ҳар қандай имонли киши душманнинг васвасаларига дуч келади. Кимдир обрў топиш васвасасига, яна бошқа биров бойлик топиш васвасасига дуч келади. Бундай пайтда алданиб қолмаслигимиз учун нима қилиш керак? Муқаддас Каломда Худованд шундай дейди: “Аммо Эгангиз Худони доимо ёдингизда тутинглар. Зеро, бойликни топишга куч берган Эгангиздир. Шундай қилиб, У ота–боболарингиз билан қасам ичиб, қилган аҳдини бугун бажармоқда.” Бойликка ўчлик инсонни ақлдан оздирадиган, алдамчи қудратга эга.

Narrator 1 Дунёнинг бойликларига эга бўлаётганлар кўпинча бу бойликнинг келишига Худо сабабчи эканини унутиб қўйишади. Улар ҳаёлида шундай дейишади: “Ўз куч–қудратим билан мана шу бойликни топдим”. Бойлик келганида Худога миннатдорлик билдирмай, ўзларини олқишлашади. Уларнинг ҳаёти Худонинг қўлида эканини, биродарларига ҳали ҳам меҳр ва сабр қарз эканини унутади. Худога хизмат қилиш ўрнига ўзларига хизмат қилишни бошлашади. Шундай қилиб, бундайлар юрагида Худонинг Каломи бўғилиб қолади. Ўз истакларини қондириш имонли учун хатарли. Шунинг учун ҳам Худованд фарзандларидан бундай нарсалардан узоқроқ юришга огоҳлантирган. “Эй азизларим, сизлардан ўтиниб сўрайман, жонга қарши курашадиган нафс эҳтиросларидан сақланинглар. Ахир, сизлар бу дунёда ғарибу мусофирсизлар. Имонсизлар орасида Худога муносиб ҳаёт кечиринглар.”

Narrator 2 Албатта бу дунё таклиф қилаётган роҳат-фароғат жуда чиройли ва ажойиб кўринади. Бироқ бу дунёда вақтинча яшаётганимизни ва ўз истакларимизни қондириш жуда хатарли эканини унутмаслигимиз керак. Бу бизнинг жонимизга қўйилган тузоқдир. Руҳий ҳаёти ва меҳнатининг самарасини кўришни истаган инсон, Худо Шохлигидан узоқлаштирадиган, Масиҳ Каломига қарши турадиган, фикрларимизни Худодан чалғитадиган нарсалардан қочиши керак. Чунки булар руҳимиз ва жонимизнинг кушандаларидир. Калом бизга мўл-кўл ҳосил беришимиз учун, Худога кўз тикишимиз учун шундай маслаҳат беради: “Бойликка ўч бўлганлар эса васваса тузоғига тушадилар, улар кўп бемаъни ва зарарли ҳавасларга берилиб, ҳалокат гирдобига ғарқ бўладилар. Пулпарастлик ҳар қандай ёмонликнинг негизидир. Мана, баъзилар бойлик кетидан қувиб, имондан қайтиб кетдилар ва ўзларини кўпгина азобларга дучор қилдилар.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top