3:28

Яхши тупроқ

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Деҳқон ерга бирор нарса экишдан олдин ернинг қанчалик даражада унумдор эканини ҳам ҳисобга олади. Ахир у бу ердан мўл-кўл ҳосил олиб фойда кўриши керакда! Лекин тупроқнинг унумдор ва яхши эканини қайдан билиш мумкин? Бу ҳақида Муқаддас Калом шундай дейди: “Бугун мен сизларга ҳаёт билан фаровонликни ёки ўлим билан кулфатни танлаш имкониятини беряпман. Мен бугун сизларга: “Эгангиз Худони севинг, Унинг йўлидан юринг, Унинг амрларига, фармонларига, қонун–қоидаларига риоя қилинг”, деб буюряпман. Шунда сизлар яшайсизлар, кўпаясизлар, мулк қилиб оладиган юртингизда Эгангиз Худо сизларга барака беради. Лекин сизларга шуни айтиб қўяйки, агар юрагингизни бурсангиз, қулоқ солмасангиз, йўлдан озиб, бошқа худоларга сиғинсангиз, уларга хизмат қилсангиз, сизлар албатта йўқ бўласизлар.”

Narrator 2 Унумдор тупроқнинг инсон юрагига қандай алоқаси бор, деб ўйлаяпсизми? Худо Каломи бир уруғ. Бу уруғ учун энг яхши тупроқ бу инсон юрагидир. Агар инсон юраги Худо амрларидан чиқмайдиган ва унинг фармонларини қадрлайдиган юрак бўлса, у Калом учун энг яхши тупроқ ҳисобланади. Масиҳ уруғ сепувчи ҳақидаги масални айтар экан, уруғлар бир хил аммо улар сепилган ер ва тупроқ турлича эканини айтган. Албатта биз ўзимизни ўзгартира олмаймиз, аммо бизда қарор қилиш имконияти бор. Биз Худонинг Каломини эшитдик, уни қандай қабул қилиш ва улар ҳақида фикр қилиш ва охири қарор қилиш хуқуқимиз бор. Агар инсон юраги Худога яқин бўлса ва эшитганларини тушунишга ҳаракат қилса албатта ҳосил беради. Агар Худо Каломига юракларимизни бўйсундирсак, Масиҳ бизнинг ҳаётимизда қудратли ишларни қила олади. “Эгамиз Яҳудо халқига ва Қуддус аҳолисига шундай деб айтмоқда:

Narrator 1“Ерингизни шудгор қилинг, Тиканлар орасига уруғ сепманг.” Худди яхши ер шудгор қилинганидай, юракларимиз ҳам шудгор қилиниши керак. Келинг, кўриб чиқамиз. Уруғ экиш учун ерни шудгор қилишнинг нима кераги бор? Деҳқонларнинг тажрибаларига кўра шудгор қилинган ерга уруғ яхши ўрнашади, шудгор қилиш пайтида даладаги берога ўтлар олиб ташланади ва тупроқ кислород билан тўйинади. Биз ҳам юрагимизга тез-тез назар ташлаб, у ерда бегона ўтлар йўқлигига ишонч ҳосил қилишимиз ва Худо Каломи яхши ўрнашиши учун тайёрлашимиз керак. Каломда ёзилганидек, тиконлар орасига уруғ экмаслигимиз керак. Худо ўз халқига қарата шундай дейди: “Эй Исроил, ўзингиз учун солиҳлик уруғини экинг, Чексиз севгини ўриб олинг. Ҳайдалмаган ерингизга ишлов беринг, Вақт келди! Менга интилинг! Шунда Мен олдингизга бораман.”

Narrator 2 Худованд бизнинг ҳаётимизда ўз ишини давом эттириши ва тугаллаши учун, бизнинг ҳамкорлигимизни истайди. “Очлар учун жон куйдирганингизда, Мазлумларнинг жонига оро кирганингизда, Нурингиз зулматда ҳам порлайди, Энг қоронғи даврингиз ёп–ёруғ кундуздай бўлади. Эгамиз доимо сизга йўл кўрсатади, Қақраган ерларда ҳам жонингизга озиқ беради, Шунда сиз суғорилган боғдай, Сувлари қуримас булоқдай бўласиз.” Имонли нафақат Масиҳнинг қурбонлиги эвазига нажот топади, балки у бу нажотни сақлаб қолиш учун, ўзи қарор қилиши ва Худонинг амри бўйича яшашда давом этиши лозим. У шундай ҳаёт кечирганида Худованднинг нури имонлининг қалбидан таралиб туради. Яхши тупроқда Худонинг Каломи тезроқ ўсади ва кўп ҳосил беради. Бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиз сизга янада кўпроқ маълумотлар беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top