3:14

Бегона ўтлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Агар ерга уруғ ёки кўчат қадаб, уни парваришлашга ва ҳосил олишга умрингизда бир марта бўлса ҳам уриниб кўрган бўлсангиз, унда бегона ўтлар билан курашиш сизнинг жаҳлингизни чиқариши аниқ. Маккажўхорилар ичидан, энди униб чиққан маккажўхоридан фарқ қилмайдиган ғумай деган бегона ўт ўсади. Уни бошида маккажўхоридан фарқлай олмайсиз, аммо бироз вақт ўтгач унинг бегона ўт эканини билиб қоласиз. Дала бу биз яшаб турган дунёни билдиради. Худонинг Муқаддас Рухи дунё бўйлаб Худога яқин инсонлар юраклари узра кезади. Қуйидаги матал Худо Шохлиг ва Унинг ердаги нажот бериш мақсади ҳақида сўзлайди. Масиҳ шогирдларига шундай дейди: “Исо уларга бошқа бир масал айтиб берди: “Осмон Шоҳлигини ўз даласига яхши уруғ сепган бир одамнинг вазиятига ўхшатса бўлади. Ҳамма ухлаб ётганда, душман келиб, буғдойзорга бегона ўт уруғини сепиб кетибди.

Narrator 2 Буғдой ўсиб, бошоқлай бошлаганда, бегона ўтлар ҳам ўсиб чиқибди. Хизматкорлар келиб, хўжайинга айтибдилар: Хўжайин, далангизга яхши уруғ эккан эдингиз–ку! Манави бегона ўтлар қаёқдан пайдо бўлди экан? — Бу — душманнинг иши, — деб жавоб берибди хўжайин. Хизматкорлар хўжайинга: — Истасангиз, биз бориб ўша ўтларни юлиб ташлаймиз. — Йўқ, — дебди у, — сизлар бегона ўтларни юлаётганларингизда, буғдойни ҳам қўшиб юлиб олишингиз мумкин. Майли, ўрим–йиғим пайтигача буғдой билан бирга бегона ўтлар ҳам ўсаверсин. Пайти келганда ўроқчиларга: “Аввал бегона ўтларни йиғиштириб, боғланглар–да, ёқиб юборинглар, кейин буғдойни йиғиштириб, омборхонамга жойланглар”, дейман.” Худо ўз мақсадини ўз фарзандлари ва жамоати орқали бажаради. Худо тайин этган жамоат ичидан ҳам бегона ўтларни топиш мумкин.

Narrator 1Бундай ҳолатлар кўп бўлган. Аммо ўрим вақти келганида Яратувчи уларни ўриб ёқиб юборади. Агар юқоридаги масалга диққат қилган бўлсангиз, унда бешта сифат айтиб ўтилган. Яхши уруғ бу Худо Каломи орқали туғилганлар. Бегона ўтлар эса, нотўғри принциплар асосида яшаётганларни, яъни ёлғончининг ортидан эргашган, юраги Худодан узоқда кишиларни билдиради. Қадимда душман деҳқонга кулфат етказиш учун буғдойзорига бегона ўтлар уруғини сепиб кетган. Бу уруғлар ўсганида худди буғдойдек кўринар ва буғдойзорни эгаллаб олиб, деҳқонга зарар етказарди. Бугун ҳам ўзларини масиҳийдек кўрсатиб, аммо юраги шайтонга хизмат қиладиган кишилар етарли. Уларни сифатларидан ажратиб олиш мумкин. Пайти келганида Худо уларни қилмишига яраша ҳукм қилади.

Narrator 2 Масиҳнинг хизматчилари жамоатда ҳақиқий Худо фарзандлари билан соҳта имонлилар юрганидан қайғуради. Худо хонадонига доғ тушмаслиги учун улар жамоатни бундайлардан тозалашни исташади. Аммо Худо шундай дейди: “Майли, ўрим–йиғим пайтигача буғдой билан бирга бегона ўтлар ҳам ўсаверсин. Пайти келганда ўроқчиларга: “Аввал бегона ўтларни йиғиштириб, боғланглар–да, ёқиб юборинглар, кейин буғдойни йиғиштириб, омборхонамга жойланглар”, дейман.” Масиҳ гуноҳ қилганлар жамоатдан четлатилиши керак, деб буюрган, аммо инсон характери устидан қозилик қилишни, уларни ҳукм қилишни буюрмаган. У бизнинг табиатимизни яхши билади. Жамоатни бегоналардан тозалаш пайтида хато қилишимиз мумкинлигини ҳам. Чунки инсон ташқи қиёфага қараб ҳукм қилади, Худованд эса юракларни кўради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top