3:25

Фарзандлар Худонинг марҳаматими?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Инсоннинг дунёга келиши Худо иродаси билан эканини Муқаддас Каломни ўқимаган инсонга ҳам маълум. Муқаддас Калом эса бу ҳақида аниқ қилиб шундай дейди: “Ички аъзоларимни Сен яратгансан, Онамнинг қорнида менга шакл бергансан. Сенга шукрона айтаман. Ахир, қандай ажойиб қилиб яратилганман!

Сенинг барча ишларинг нақадар ажойиб, Буни мен жуда яхши биламан. Мен пинҳон яратилганимда, Ернинг тубида маҳорат ила тўқилганимда, Суякларим Сендан яширин эмас эди. Кўзларинг кўрганди ҳомила эканимни. Менга ажратилган кунлар келмасдан,

Ҳаммаси китобингга ёзилганди.” Ҳақиқат шуки Худованд Довуд пайғамбарни илоҳий истаги билан Худовандни улуғлаши учун яратди. Довуд пайғамбар ҳаётининг ҳар бир қисми Худованд томонидан аввалдан, дунё яратилишидан олдин режалаштирилган эканлигини яхши англарди.

Narrator 2 Худованд бошқа пайғамбарлар орқали ҳам Довуднинг фикрларини тасдиқлаган. “Ахир, Мен сизлар тўғрингизда тузган режаларимни биламан. Бу режаларим сизларга кулфат эмас, фаровонлик олиб келади, ёруғ келажагу умид беради.” Эгамизнинг каломи шудир.” Бу оятдан кейин баъзиларда савол туғилиши табиий. “Жинсий тажовуз оқибатида дунёга келган болалар ҳаётидачи? Уларнинг ҳаётида ҳам Худонинг режаси борми?” Бундай фарзандларнинг онаси ёки ота-онаси бу фарзанднинг Худодан барака эканлигини ҳис қилмаслиги мумкин, аммо унинг бундай тарзда дунёга келишида Худонинг иродаси бўлмаган. Инсон қандай дунёга келмасин, унинг ҳаётида Худонинг режаси бор. Шундай бўлмаганида Худованд Ўз ўғлини дунёни қутқариш учун юбормаган бўларди. Калом бу ҳақида шундай дейди: “Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди.

Narrator 1 Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин. Худо дунёни ҳукм қилиш учун эмас, балки Ўғли орқали қутқариш учун Уни дунёга юборди.” Худонинг бу севгиси Масиҳнинг ўз шогирдларига бўлган севгисининг айнан ўзи. Калом Худонинг фарзандлари ҳам бир-бирларини шундай илоҳий муҳаббат билан севиш кераклигини буюради: “Эй азизларим, бир–биримизни яхши кўрайлик, чунки севги Худодандир. Севадиган ҳар бир одам Худонинг фарзандидир ва Худони билади. Севмайдиган одам эса Худони ҳеч қачон билмаган. Ахир, Худо севгидир.” Худонинг бизга бўлган севгисининг чегараси йўқ, шундай экан, У бизни қанчалик кўп марҳаматлашни исташини ҳам тасаввуримизга сиғдиролмаймиз. Худонинг дунёда инсонни яратганидан мақсади ҳам шу-у билан муносабат қилиш. Худони билгач эса ичимиздаги Худонинг севувчи Руҳи бошқаларни ҳам худди шундай севишга ўргатади.

Narrator 2 Ҳаётимизда пайдо бўлган болакайнинг қанчалик Худонинг марҳамати эканлигини билишимиз, унга Худонинг кўзи билан қарай олишимизга боғлиқ. Қандай ҳолатда ва қай йўл билан туғилган бўлмасин, агар болага Худонинг кўзи билан қарай олсак, шубҳасиз уни Худонинг марҳамати деб қабул қиламиз. Бироқ унга гуноҳ кўзи билан қарасак, унинг Худодан марҳамат эканини кўрмаймиз ва ҳис қилмаймиз. Унга қандай қарашимиз — унга бўлган муносабатимизни ва келажакда унинг ҳаёт тарзини белгилаб беради. Албатта Худованд ҳар бир фарзандни никоҳ ичида туғилишини истайди. Аммо, бундай бўлмаса, бу Худонинг инсонга бўлган севгисини йўққа чиқаролмайди. Биз гарчи Худованд бизни қанчалик севишини ва марҳаматлашини сезмасак, ҳис қилмасак ҳам, унинг бу ҳақиқати ўйгармайди. У ҳақидаги ҳақиқатга асосланган маълумотлар сизни www.dilkashradio.com сайтимизда кутади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top