3:31

Худо ҳалқининг ҳатоси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Доно одам бировларнинг ҳатоларини кўриб ўзи учун керакли сабоқни олади. Умид қиламизки, тингловчиларимиз мана шундай одамлар ҳаётидаги ҳатоларданн қимматли сабоқларни олади. Худонинг халқи ваъда қилинган юртнинг остонасида турганида, Худо улардан нима кутаётганини биларди. Худо Мусо пайғамбар орқали: «У ернинг аҳолисини ҳайдаб чиқаринглар. Уларнинг ҳамма тош ва қуйма бутларини йўқ қилинглар, жамики саждагоҳларини бузиб ташланглар»,— деб буюрганди . Исроил халқи ўша юрт аҳолиси билан ҳеч қандай келишувга бормаслиги, шу жумладан улар билан қавм-қариндош бўлмаслиги керак эди. Худованд уларни: «Эҳтиёт бўлинглар, сизлар кирадиган юртнинг одамлари билан сулҳ тузманглар. Бўлмаса, улар сизларни тузоғига илинтириб олади»,—деб огоҳлантирди. Аммо Исроилликлар Худога қулоқ солмай, тузоққа тушишди. Бу аҳволга тушишларига нима сабаб бўлди?

Narrator 2 Калом бу ҳақида шундай дейди: “Уларнинг бошига тушган кўргиликлар бизга ибрат бўлди, токи биз ҳам уларга ўхшаб ёвузлик пайида бўлмайлик. Уларнинг баъзиларига ўхшаб, бутпараст бўлманглар. Улар ҳақида шундай ёзилган–ку: “Халқ ўтириб еб–ичгандан кейин кўнгилхушлик қилди.” Уларнинг баъзиларига ўхшаб жинсий ахлоқсизликка берилмайлик. Улар ахлоқсизлик қилганлари учун бир кунда йигирма уч мингтаси нобуд бўлди. Масиҳни синамайлик, чунки улардан баъзилари шундай қилиб, илонларнинг заҳридан ҳалок бўлдилар. Ҳеч нолиманглар. Улардан баъзилари минғирлаб, нолидилар, шунинг учун Азроил уларни уриб, нобуд қилди. Улар бошидан кечирган бу ҳодисалар бизларга ибрат бўлди. Замон охирлашиб қолган пайтда яшаётганларга, яъни бизларга сабоқ бўлиши учун бу ҳодисалар Муқаддас Битикларда ёзиб қолдирилган.” Исроилликлар ваъда қилинган юртни эгаллаётиб, бирин-кетин ғалабаларга эришган эди.

Narrator 1 Бироқ улар Худованд айтган амрларга тўлиқ амал қилмаган. Худованд уларга борган еридаги душманни қувиб чиқаришни аниқ қилиб буюрганига қарамай қандайдир сабаблар билан, Худога итоатсизлик қилишди. Худо шундай деган эди: “Эгангиз Худо сизларни эгалик қиладиган юртингизга олиб киради. Ўшанда У олдингиздан Хет, Гиргош, Амор, Канъон, Париз, Хив, Ёбус каби еттита халқни ҳайдайди. Улар сизлардан кўра, кўпроқ ва кудратлироқдир. Эгангиз Худо бу халқларни сизларнинг қўлингизга топширганда, сизлар уларни мағлуб этасизлар. Шунда уларнинг ҳаммасини тамомила қириб битиринглар. Улар билан иттифоқ тузманглар, уларга раҳм–шафқат қилманглар. Улар билан қуда–андачилик қилманглар, уларга қиз узатманглар, ўғилларингизга уларнинг қизларидан олиб берманглар. Акс ҳолда улар фарзандларингизни Эгамиздан қайтаради. Фарзандларингиз бошқа худоларга хизмат қиладиган бўлади.

Narrator 2 Ўшанда Эгамиз ғазабланиб, сизларни бир лаҳзада ҳалок қилади.” Исроилликларга бу қандай таъсир қилди? Муқаддас Китобда шундай айтилган: «Улар ўша халқлар билан апоқ-чапоқ бўлиб, қиз олиб, қиз беришарди, ҳатто худоларига ҳам сиғинишарди. Исроил халқи Эгамизнинг олдида қабиҳ ишлар қилар эди. Улар ўз Эгаси Худони эсларидан чиқариб, Баал ва Ашеранинг тасвирларига сиғинишар эди» . Исроилликларнинг ўша халқлар билан дўстона муносабати — улар билан қуда-андачилик қилиш ва худоларига сиғинишига олиб келди. Натижада исроилликлар бу халқларни ҳайдаш ўрнига, уларга боғланиб қолишди. Улар сохта худоларга сиғиниб, ҳақ топинишни булғашди. Ваъда қилинган юрт аҳолиси дўст сифатида, исроилликларга душмандан кўпроқ хавф туғдиришарди. Бугун ҳам бу таомил ўзгармаган. Сиз ҳам ким билан дўстлашаётганингизга эътибор қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top