3:23

Худонинг номи

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Дунёда руҳий оламнинг борлигига ишонмайдиган ва улуғ яратувчи мавжудлигига имон келтирадиган халқлар жуда кўп. Аммо афсуски ҳамма ҳам ягона тирик Худога ишонмайди. Бир гуруҳ имонлилар Хитойнинг Хайнан оролидаги қишлоққа хушхабар айтишгани борганида қизиқ бир воқеани эшитишган. Аввалига қишлоқ аҳли ва катталари уларни совуқ қарши олиб, улардан кетишларини талаб этишди. “Бизга масиҳийлик керак эмас, биз аллақачон ундан ҳам кучлироқ руҳларга ишонамиз.” Шунда қишлоқ аҳлидан бири ўзларидаги бир шаманнинг ҳоли нима кечгани ҳақида гапириб берди. “Бизнинг бир шаманимиз бўларди. У жуда кучли эди. Унинг айтишича бир куни у ваҳий кўрибди. Ваҳийда Олий Рух унга масиҳийликдан буюкроқ ва тўғрироқ дин йўқ”, деб айтибди. Шундан сўнг у масиҳий бўлмаса ҳам ҳамма шаманлик асбоб-ускуналарини, ишлатадиган китоблари ва дуоларини ёқиб юборди.

Narrator 2 Шундай қилгач атрофида ёвуз руҳлар пайдо бўлиб, унинг ички аъзоларини емоқчи бўлганини айтди. Кейин эса кийимларини йиртиб, жинни бўлиб қолди. Шундан сўнг у тилдан ҳам қолди. Агар уни кўриб қолсангиз ҳар доим осмонга – унга ҳужум қилаётган руҳларга қарата тош отаётганини кўрасиз.” Бу шаман қишлоқ аҳлининг меҳрибонлиги туфайлигина тирик юрган экан. Ҳар кеча қишлоқдагилардан кимдир унинг эшиги олдига бироз гуруч ва бошқа егуликларни қўйиб кетишар экан. Қишлоқдагилар шаманнинг ҳаётидан биз энг кучлиси биз ишонадиган руҳлар эканлигини билиб олдик, дейишди. Шунинг учун қишлоқ аҳлига хушҳабар айтиш учун келган имонлиларга шундай дейишди: “Бизга биргина шаманимизнинг воқеаси етарли. Вақтларингизни зое кетказманглар. Бизнинг руҳларимиз Масиҳийликдан ҳам қудратлироқ эканини исботлашди.

Narrator 1 Аммо сизларнинг Масиҳингиз мана шу шаманимизни тузатиб берса, кейин қишлоғимиздагилар Исо Масиҳ қудратли ва ягона эканлигига гувоҳ бўлишарди.” Хушҳабар гурухидагилар ёш имонли бўлгани учун нима қилишни билмай қолишди. Сўнг уйларига кетишди. Кейинги бир неча ҳафта давомида жамоат бу қишлоқ ва шаман учун ибодат қилиб, Худонинг номи ўша қишлоқда улуғланиши учун ибодат қилишди. Жамоатдаги баъзи имонлилар қандай қилиб жинларни қувишни биларди. Бир қанча вақтдан сўнг имонлилар гуруҳи ўша қишлоққа қайтиб шамандаги жинларни қувиб чиқаришди. У ўша заҳоти гапира бошлади. Сўнг уни кийинтириб овқатлантиришди ва уйининг томини таъмирлашди. Хушҳабарни эшитгач, шаман Масиҳни қабул қилди. Бу севимли шаманларидаги ўзгаришни кўриб, деярли бутун қишлоқ имонга келди. Уларнинг ҳаммаси бу қудратли Худо ҳақида билишни истарди.

Narrator 2 Қоронғу кучларни даф қилган ва улардан устун келган Худо ҳақидаги хабар тезликда бошқа қишлоқларга ҳам тарқалди. Шаманнинг ўзи ва қишлоқдошлари ҳам энди бошқа қўшни қишлоқларга бориб хушҳабар айта бошлашди. Қишлоқдагилар эса собиқ шаманнинг уйида йиғилишиб турадиган бўлдилар.” Исо Масиҳ ердаги хизмати давомида касалларга шифо берди, жинга чалинганлардан ёвуз руҳларни ҳайдади ва ҳатто ўликларни тирилтирди. Масиҳ хочда инсонлар гуноҳларини ўзига олиб, ўлганидан кейин уч кун ўтиб Ўзи аввалдан айтганидай тирилди. Унга ўлим бас келолмасди. Кейин эса осмонга кўтарилди. Исо Масиҳ шогирдларига шундай деган эди: “Сизларга ростини айтаман, Менга ишонган одам мен қилган ишларни ҳам қила олади. Ҳатто бундан ҳам кўпроғини қилади.” Бугун бутун дунёда Масиҳнинг шогирдлари Муқаддас Руҳнинг кучи билан у қилган ишларни қилмоқдалар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top