2:51

Масиҳий ҳаёт 01

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарларимиз ила яна ғойибона учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, айрим биродарларнинг айтишича масиҳийча ҳаёт кечириш бироз мушкул экан.

“Нима учун биродарларнинг фикрида шундай ўй бор?” — деган савол туғилади. Аввалом бор, шуни айтиб ўтиш жоизки, имонга келган киши ўзини тўлиқ Худога бағишламаса, эски ҳаётдаги баъзи одатлар доимо хужум қилиб туради. Бу эса шайтон учун жуда қулай фурсатдир.

Масиҳий ҳаёт зафарли, завқли, хотиржам ва аниқ бир мақсадга қаратилган ҳаётдир. Исо деди: “Мен уларга ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун келганман”. Юҳанно мактубининг 10 боби 10 ояти.

Тўғри, васвасага тушиб қолган ва ҳафсаласи пир бўлган кўплаб ўзини масиҳийман деб юрганлар ҳам топилади, лекин Янги Аҳд талаблари бундай эмас. Ҳаворий Павлус ва Силанинг Филиппида қамоқда бўлган пайтларини кўз олдингизга келтиринг.

Уларни роса калтаклашиб, зиндоннинг ички бўлмасига қамаб, оёқларини кундалаб қўйишган эди. Шундай бўлса-да улар ибодат қилиб Худони куйлашар эди. Улар ўзларига эмас, балки ўзлари севадиган, сиғинадиган ва хизмат қиладиган ҳақ тирик Худога ишонишар эди.

Ҳаворийлар ва бошқа минглаб илк аср масиҳийларининг гулханларда ёндирилаётганида, хочга михланаётганларида ёки шерларга ем бўлаётганларида Худони куйлашганини кўз олдингизга келтиринг. Улар бундай даҳшатли ўлимларни довюраклик ва қувонч билан қарши олишди.

Чунки улар Масиҳ билан ҳаётий, шахсий алоқада эдилар ва “хизматкор ўз хўжайинидан улуғроқ эмас”лигини ёдларида тутишар эди. Масиҳга бўлган бундай содиқлик Унинг шогирдлари ва дастлабки масиҳийларда чек-чегарасиз эди.

Кейинги асрларда ҳам ва ҳозирда ҳам Масиҳ учун ўз ҳаётларини фидо қилган ва қилаётган минглаб масиҳийларни кўриш мумкин. Улар Масиҳ ваъда қилганидек фаровон ҳаётда яшамоқдалар. Сиз Масиҳ учун ўлиш керак деб ўйламаслигингиз керак, бироқ У учун яшашни хоҳлаяпсизми?

Масих учун яшаш дегани нима ўзи? Масих учун яшаш биринчи галда, Унга қулоқ солишдир. Эски одатлар ва эски ҳаётдан тўлиқ юз ўгириш деганидир. Бу эса ҳаммага ҳам берилмаган. Масиҳ учун яшаганимизда фақатгина мен қутулдим ёки нажотга эга бўлдим эмас.

Энди бошқа инсонларни қолаверса ўз яқинларимизни ҳам қутқариш кераклигини тушуниб етишимиз керак. Бу ҳолат эса аввалом бор ўз оиламиздан бошланади. Азиз биродарлар, шунинг билан бугунги мавзумизга якун ясаб, сизлар билан хайрлашамиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, албатта ушбу манзилда сизларнинг фикрларингиз битилган мактубларингизни кутиб қоламиз. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top