Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарларимиз билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, соғлом оилаларда оила ғурури бўлади; оила аъзолари ушбу оиладан эканликларидан ор қилмайдилар.
Ачинарлиси шундаки, мен кўпгина ишонувчиларни учратганманки, улар ҳеч қачон Исо буюрганидек ўзларини руҳий оилалари билан чўмдирилиш орқали оммавий белгиланмаганлар.
Чўмдирилиш кечга қолдириладиган ёки кутиб туриш мумкин бўлган урф-одат эмас, азиз биродарлар. Бу бизнинг Худо оиласига кирганимизни белгилаб беради. Бу оммавий равишда дунёга: “Мен Худо оиласига кирганимдан ҳеч ор қилмайман,” -дейди.
Сиз чўмдирилганмисиз? Исо ушбу ажойиб амрни бутун оиласи учун айтди, “Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдириб, имонга киритинглар.” Матто Хушхабар китобининг 28 боби 19 ояти.
Азиз биродарлар, туғриси бир неча йиллар давомида мен нима учун Раббимиз Исо Масих Буюк топшириқни айтганида, чўмдирилишга худди Хушхабар ва янгиланиш каби урғу берганига ҳайрон бўлиб юрардим.
“Нима, чўмдирилиш шунчалик муҳимми?” деган савол доимо ҳаёлимда кезиб юрар эди. Кейинчалик мен бу Худони бизнинг ҳаётимиздаги иккинчи режаси эканлигини тушундим, яъни: Худонинг абадий оиласи билан бирга бўлиш.
Азиз биродарлар, чўмдирилиш чуқур маънога эга. Чўмдирилишингиз имонингизни тасдиқлайди, Масиҳнинг ўлими ва тирилишини бўлишади, олдинги ҳаётингиз учун ўлишингизнинг тимсолини билдиради ва Масиҳдаги янги ҳаётингизни эълон қилади.
Бу Худонинг оиласига киришингизнинг қутлови ҳамдир. Чўмдирилиш руҳий ҳақиқатнинг моддий тасвиридир. Бу Худо сизни оиласига олиб кирганида нима содир бўлганини ифодалайди: “Биз ким бўлишимиздан қатъий назар яҳудийми, юнонми, қулми, эркинми ҳаммамиз бир бадан бўлиш учун ўша битта Руҳга чўмганмиз ва ҳаммамиз ўша битта Руҳдан ичганмиз.” Биринчи Коринфликларга мактуби12 боб13 оят.
Чўмдирилиш сизни Худо оиласига олиб кирмайди; фақатгина Исога бўлган имонингиз буни бажаради. Чўмдирилиш сиз Худонинг оиласида эканингизни кўрсатади.
Ҳудди никоҳ узугига ўхшаш, чўмдирилиш ҳам қалбингиздаги бағишланишни эслатиб турувчи кўринишдир. Бу таклиф қилиш ҳаракати бўлиб, руҳий етук бўлгунингизга қадар кутиб турувчи нарса эмас. Ягона каломий ҳолат бу сизнинг ишонишингиздир. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг.