MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна мавзуларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиз учун бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, албатта, Худо биз ҳаммани севишимизни хоҳлайди, лекин у айниқса оиладошларимизни севишимизни янада кўпроқ хоҳлайди.

Азизлар, аввалги мавзуларимизда кўриб чиққанимиздек, бу ҳаётимиз учун иккинчи мақсаддир. Бутрус бизга шундай дейди: “Ҳамма одамларни ҳурмат қилинглар. Имонли биродарларингизни севинглар.” Биринчи Бутрус китобининг 2 боби 17 ояти.

Ҳаворий Павлус ушбу ҳиссиёт билан акс садо беради: “Фурсатимиз бор экан, ҳаммага, айниқса, ўзимизнинг аҳли мўминга яхшилик қилаверайлик.” Галатияликларга мактубининг 6 боби 10 ояти.

Нима учун Худо бошқа иймонлиларга севги ва махсус муносабат билдиришимизни хоҳлайди? Нима учун улар севишда афзалликка эга? Чунки Худо Ўз оиласини ҳамма нарсадан кўпроқ севгида танилишини хоҳлайди.

Раббимиз Исо Масиҳ айтганидек, бизнинг доктринамизга эмас, балки бир-биримизга бўлган севгимиз дунё учун энг катта гувоҳликдир. У шундай дейди: “Агар орангизда муҳаббат ҳукмрон бўлса, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади.” Юҳанно мактубининг 13 боби 35 ояти.

Жаннатда Худо оиласининг хурсандчилигида абадий яшаймиз, лекин аввал ушбу абадий севги учун ерда оғир ишларни бажаришимизга тўғри келади. Худо бизларни “оилавий маъсулият” бериш орқали машқ қилдиради, ва бу ишларнинг энг муҳими бир-биримизни севишимиздир.

Худо сизни бошқа иймонлилар билан мунтазам ва яқин муносабатда бўлиш орқали севги маҳоратимизни мустаҳкамлашимизни хоҳлайди. Севги айрилиқда бўлганда ривожланмайди. Сиз қўрқинчли, номукаммал ва ишончсиз кишилар атрофида бўлишингиз керак.

Бирга бўлиш орқали эса уч муҳим ҳақиқатларни ўрганишимиз мумкин. Севги сизнинг энг муҳим ишингиз, асосий вазифангиз ва энг буюк орзунгиз бўлиши керак. Севги ҳаётингизнинг яхши қисми эмас; бу энг муҳим қисмдир.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Севгининг пайидан бўлинглар”. Биринчи Коринфликларга мактубининг 14 боби 1 ояти. “Ҳаётимда хоҳлайдиган энг асосий нарсадан бири севгида бўлишимдир” — деб, гўёки севги ўнталик рўйхатга киритилгандик айтиш етарли эмас.

Муносабатлар ҳаётингизда бошқа нарсалардан кўра муҳим ўринни эгаллаши керак. Нега? Ҳаворий Павлус буни шундай айтади: “Агар бутун ер-мулкимни тақсимлаб берсам, ҳатто баданимни ёндиришга топширсам-у, лекин севгим бўлмаса, менга ҳеч фойдаси йўқ.” Биринчи Коринфликларга мактубининг 13 боби 3 ояти. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top