Ассалому алайкум ҳурматли тингловчи мухлислар. Яна сиз азиз биродарларимиз билан мавзуларимиз орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, марҳамат тингланг: эфирда сизлар учун тайёрланган мавзуларимиздан бири.
Эфесликлар мактубида Павлуснинг шундай сўзлари бор: “У Ўзининг улуғвор бойлиги билан сизларни куч-қудратли қилсин, Ўз Руҳи билан ички борлиғингизни бақувват қилсин; Масиҳни имон билан дилингизга жо қилинглар”. Бу сўзларнинг маъноси қуйидагича ифодаланиши ҳам мумкин:
“Сизнинг имонингиз билан Масиҳ юрагингизга жойлашсин ва Ўзига маскан қилиб олсин”. Шубҳасиз, масиҳийларнинг энг ажойиб таълимотларидан бири: Исо Масиҳнинг Ўзи Муқаддас Руҳнинг келиши билан инсон қалбларига киради ва у ерни Ўзига маскан қилади.
Раббимиз Ўз шогирдларига шундай деган: “Ким Мени севса, Менинг сўзимга амал қилади. Отам ҳам уни севади. Биз Унинг ҳузурига келиб, Ўзимизга маскан яратамиз”. Юҳанно мактуби 14 боби 23 ояти. Шогирдлар Исо айтган сўзларни тушуна олмасдилар, У қандай қилиб бу маънода биз билан бирга “маскан яратади”?
Қизиқ, Раббимиз қандай қилиб Юҳанно Хушхабарининг бошида эсланган бобда: “Мана, Мен бориб сизларга жой тайёрлайману, яна келиб, Мен бўлган жойда бўлишингиз учун сизларни олдимга олиб кетаман”- дея туриб яна нимани назарда тутмоқчи?
Нимаики деган бўлса, У Ўз шогирдларига ваъда берди; У осмонга улар учун жой тайёрлашга кетиб ва бир куни у ерда уларни кутиб олар экан, уларда ҳам У келиши ва улар билан бирга яшаши учун ўз юракларида жой тайёрлаш имконияти бор. Улар буни тушунишмади.
Бу қандай бўлиши мумкин? Мана Эллигинчилар куни келди.Тирик Масиҳнинг Руҳи маъбадга кирди ва шундагина шогирдлар У нимани назарда тутганлигини тушунишди. Худованд Ҳироднинг Қуддусдаги маъбадида яшамайди! Худо қўл билан қурилган маъбадларда яшамайди; энди, Муқаддас Руҳнинг келиши мўъжизаси билан Худо инсон юракларида яшайди.
Имонлининг танаси тирик Худо учун маъбаддир, инсон юраги эса – Масиҳ учун уй. Инсоннинг юраги Масиҳни кутиб оладиган, Унга хизмат қиладиган, маъқул келадиган, Унга дўст бўладиган уй бўлишдек олий шарафга лойиқлигини тасаввур қилиш мен учун қийин.
Бир куни кечқурун мен Ундан юрагимга киришини сўрадим. У эса менинг таклифимни қабул қилди! Бунда ҳеч қандай таъсирчан, туйғуларимни тўлқинлантирадиган нарса содир бўлмади, ҳаммаси ҳақиқий бўлди. Масиҳ бирдан ҳаётимнинг марказига айланди. У юрагимнинг қоронғу жойларига кирди ва у ерга чироқ ёқди.
У совиб кетган тош печкага олов ёқди ва совуқдан асар ҳам қолмади. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз щу поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com яна соғ-омон учрашгунча хайр.