3:16

Шукроналик

MP3

Ассалому алайкум донишманд опа-сингиллар. Бугунги суҳбат мавзуси шукроналик. Сиз билан биз шукроналик нима эканини яхши биламиз. Баъзан ҳаёт ташвишлари сабаб уни унутиб қўямиз, бироқ яна тез орада қалбимиз шукроналикка тўлади. Бу жуда ҳам соф ва киши қалбига сокинлик олиб келадиган туйғу. Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам Худованддан миннатдор бўлишимиз, Унга шукур қилишимиз керак. Бу ҳамма биладиган ҳақиқат, бироқ қийин кунларимизда Худовандга шукур қилиш мураккаб бўлиб қолади. Аммо ишончим комил-ки, сиз атрофингизда соғлом ўйнаб юрган фарзандларингизни, оилангизни, ота-онангиз кўргач Худовандга шукур қиласиз. Биз ҳар нарса учун Яратувчимизга шукур қилишимиз кераклигини яхши биламиз, бироқ билишнинг ўзи етарли эмас. Бу туйғуни фарзандларимизга ҳам сингдиришимиз керак.

Қандай қилиб, деган савол туғилади. Ҳа, шукроналик туйғусини фарзандларимизга қандай қилиб сингдиришимиз мумкин. Бунинг турли йўллари бор, уларнинг барчасига амал қилсангиз, фарзандингиз ҳам Худога шукур қилишни ўрганиб олади. Энг аввало фарзандлар ота-оналаридан ўрнак оладилар. Сиз ҳар бир кунингиз, ризқ-рўзингиз, яқинларингизнинг саломатлиги ва яна бошқа нарсаларга шукур қилсангиз ва буни кўрсата олсангиз, фарзандингиз ҳам сиздаги шукроналикни кўриб улғаяди. Баъзи аёллар юракларидаги шукроналикни кўрсатади, баъзилар эса кўрсата олмайди. Хамма нарса учун Худога очиқчасига шукур қилиш қарилик белгиси деб ҳисоблайди. Балки шунинг учун ҳам дилидагини фарзандларига кўрсата олмас.

Бундай аёллар аста-секин бўлса ҳам дилидаги шукроналикни фарзандлари билан ибодат орқали чиқариши керак. Кейинги усул бу фарзандлар билан бирга Худо ҳақида ўрганиш вақти орқали. Худованд аёлга зукколик, фарзандлар муаммосини ҳис қилиш, меҳрибонлик ва ҳамдардлик ҳиссини эркакка қараганда кўпроқ берган. Ундан ташқари имонли аёлда Худованднинг Руҳи бор. Худованднинг бошқаруви асосида ҳар бир аёл фарзандлари билан Калом ўқиб, уларга Худованд ҳақида ўргата олади. Мана шундай вақтда фарзандлар Худованд ва ҳаёт ҳақида жуда кўп савол беришади. Уларнинг саволларига эса фақат Каломдан жавоб топишингиз мумкин. Ўсмирлик ёшига етаётган фарзандларда ҳаёт ҳақидаги илк тасаввурлар ривожланаётган бўлади. Уларнинг ҳаёт ҳақидаги фикрларини сўраб билиб олинг. Ë бўлмаса улар билан «Ҳаёт ва Худованд» мавзусида тез-тез суҳбатлашиб туринг.

Шундай суҳбатлар давомида улардаги ҳаёт ва Худованд ҳақидаги нотўғри фикрларини олиб ташлашга ҳаракат қилинг. Агар оилада она фарзандига Худованд ва ҳаёт ҳақида тўғри маълумот бермаса, бола уни телевизор орқали ва кўчадаги ҳаётдан ўрганади. Болангиз билан суҳбатлар давомида, ундаги нотўғри фикрларни кўрсатинг. Бу фикрлар имонли кишига тўғри келмаслигини тушунтиринг. Энг муҳими ҳаётимизда бўлаётган ҳар нарса учун Худовандга шукур қилиш кераклигини ўргатинг. Табиийки, баъзи фарзандлар ҳар қандай ҳолатда ҳам Худовандга шукур қилиш кераклигини қабул қила олмайди. Бундай фарзанд учун ибодат қилинг. Ëдингизда бўлсин, Худованд фарзандларни сизга комил инсон қилиб тарбиялаш учун берган!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top