2:41

Уй гуруҳлари 200

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна ғойибона бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, марҳамат тингланг. Кичик уй гуруҳлари ҳақидаги мавзумизни давом эттирамиз.

Инсон Худованднинг оиласи аъзоси бўлиш нималигини ўргангани сайин, ўзи учун Худованднинг режаси нима эканлигини тушуна бошлайди. У бу нарсалар тўғрисида фикр юритар экан, унинг Худованднинг ишида иштирок этиш истаги кучайишда давом этади.

Бироқ у дунёда яна кўп бошқа имонлилар ҳам борлигини англайди. Азизлар, агар Ҳаворийлар китобидан жамоат тўғрисида синчиклаб ўргана бошласак, илк имонлиларни нима бирлаштириб турган? Ушбу савол барчамизни ажаблантирса керак.

Улар қандай одамлар бўлишган? Улар бирга учрашишганда нималар содир бўлган? Ушбу саволларига жавоб топганимиз сайин, жамоатнинг бир қисми бўлиш нима эканлиги ҳақидаги тушунчамиз ўса бошлайди.

Биз учун бошқа имонлилар билан учрашиш ва бирга ишлаш нима учун муҳимлигини англаб етамиз. Кичик уй жамоатлари учун Худованднинг мақсади нима эканлигини кўра бошлаймиз. Азиз биродар, биз мана, мавзуни ўрганар эканмиз, биз ҳам шундай очиқликлар оламиз деган умиддаман!

Илк кичик уй жамоатлар оддий одамлардан – муҳтожликлари кўп бўлган оддий одамлардан ташкил топган. Уларнинг муаммолари, қўрқувлари ва ташвишлари кўп бўлган.

Улар оддий одамлар бўлишган, лекин Исо Масиҳни ўз Нажоткорим деб қабул қилишган. Улар имонли эдилар. Исонинг издошлари оддий одамлар бўлишган. Улар мукаммал бўлмаган, лекин имонли бўлишган. Бутрус имонли бўлган, лекин барибир Раббимиздан тонган эди.

Тўма ҳам имонли бўлган, лекин шунга қарамай Исонинг тирилиб қабрдан чиқиб келганига ишонмади. Яҳё Чўмдирувчи: “Мана, дунёнинг гуноҳини Ўзига олувчи Худонинг қурбонлик Қўзиси!” — деб эълон қилган кундан бошлаб, кўп одамлар Исога эргаша бошлашди.

Бироқ кўп ўтмай душманлари ҳам пайдо бўлди. Унинг таълимоти ҳар доим ҳам қонунчилар ва руҳонийларнинг таълимотларига тўғри келавермасди. Бошиданоқ Уни йўқ қилишни режалаштириб юришарди. Исога қарши бўлган баъзи одамлар Унга эргашувчиларига ҳам ёмон муносабатда бўлишарди.

Ҳаворийлар китобининг 9 боби 1ва 2-оятларда биз Шоул кейинроқ уни Павлус деб аташган Исога ишонишидан аввал масиҳийларни қувғин қилиш учун олийруҳонийдан рухсат олган бўлади. Агар масиҳийлар қўлга тушишларини ва қамалишларини ёки калтаклашларини билишса, нима учун йиғилишган? Улар бир-бирига муҳтож бўлишгани учун йиғилишган. Биз ҳам азизлар, бир-биримизга муҳтожмиз. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top