2:55

Уй гуруҳлари 201

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна ғойибона бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, марҳамат тингланг. Кичик уй гуруҳлари ҳақидаги мавзумизни давом эттирамиз.

Ҳаворийлар 12 бобда биз Бутруснинг воизлик қилгани учун зиндонбанд этилганини ўқиймиз. Уни фаришталар озодликка чиқаришгандан кейин, у имонлиларни бирга йиғилиб ўтирган ҳолда топди.

Ўрганишга бўлган муҳтожлик ҳам имонлиларни йиғилишга ундайди. Масалан, Акил ва Прискилла Аполлосни ўз уйларига олиб кетиб, Худованднинг йўлини аниқ қилиб тушунтириб беришди.

Павлус Колоса шаҳридаги имонлиларга бир-бирларига таълим бериб, насиҳат қилишларини айтган эди. Колосаликларга мактубининг 3 боби 16 оятида. Биз Ҳаворийлар мактубининг 6 боби 1оятидан 6 оятларигача кўрганимиздек, ўша пайтлар имонлилар бирга йиғилиб қарор қабул қилиш зарур вақтлар бўлган.

Бу мисоллар бизга муҳтожлик имонлиларнинг бирга йиғилишларига сабаб бўлганлигини айтмоқда. Кўряпмизки, Исонинг издошлари бир-бирларига муҳтождирлар. Битта оила аъзоларининг бир-бирларига ёрдам беришдан бош тортишлари камдан-кам учрайдиган ҳолат.

Худованднинг оиласига аъзо бўлган ўша илк имонлилар бундай қилишмаган! Кичик уй жамоатдаги баъзи бева аёллар бизга ёрдам беришмаяпти деб ўйлаган бўлишса, ҳаворийлар уларнинг ҳам муҳтожликларини қондириш йўлларини топишган эди.

Биз Оҳу исмли аёл бева аёллар учун кийимлар тикканини биламиз. Ҳаворийлар мактубининг 9 боби 39 ояти. Бошқалар эса ўз меҳмондўстлигини кўрсатишган. Жамоат бошқа одамларга ёрдам бериш учун меҳнат қилган одамлар билан бунёд бўлган.

Павлус жамоатнинг энг машҳур хизматчиларидан бири бўлган. У муҳтож бўлганда Филиппидаги жамоат унга ёрдам берган ва Павлус уларга миннатдочилик билдирган Филиппиликларга мактубининг 4 боби 14ва 16 оятлари орқали.

Бу одамлар ёрдам қўлини чўзишга доим тайёр турган оддий имонлилар бўлган бўлиши керак. Лекин улар Павлус учун жуда кўп хизмат қилишган! Павлус Коринфликларга Худованд уларга қайғули вақтларида тасалли берганлигини ва улар ҳам қайғуда юрган бошқа имонлиларга ҳам тасалли беришлари зарурлигини айтган эди иккинчи Коринфликларга мактубининг 1 боби 4 оятида.

Бу эса имонлилар бир-бирларига ёрдам беришининг бошқа бир йўлидир. Ҳаворийлар китобини ўқиганимиз сайин имонлилар бир-бирига ўргатишганини, руҳлантиришганини, тасалли беришганини ва ёрдам беришганини кўрамиз. Жамоат юмушчилар билан тўла. Улар одамларнинг муҳтожликларини қондириш учун меҳнат қилишган ва шу тарзда жамоат кучаяверган. Азизлар, мавзумизга шу ерда якун ясаб сиз билан хайрлашамиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: www.dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top