MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Марҳамат, навбатдаги мавзумиз сизлар учундир.Турли хил дин раҳнамолари тўғрисида сўз кетганда, шуни таъкидлаш лозимки, Худоликка даъвогар фақат Исодир. Бошқа кўплаб Худонинг пайғамбари бўлишликка даъвогарлар бўлди. Барча жонзотлар сингари уларнинг жасади ҳам қабрда қолди.

Шу қатори Будда, Конфуций ва бошқа динлар асосчилари ва раҳномаларининг жасадлари ҳам. Насролик Исо Масиҳ кўп жиҳатдан ягонадир. Унинг ҳаёт йўллари тафсилотлари дунёга келишдан юзлаб йиллар олдин Эски Аҳд пайғамбарлари томонидан башорат қилинган.

Унинг ҳаёти беқиёсдир. У хочга михланди, чунки У Худоликка даъвогар эди. У Ўз даъвосини қайта тирилиш орқали исбот қилди. Тарих Унинг қайта тирилиши ҳақидаги ҳақиқатни ёқлайди. Барча ҳақиқатни ва Унинг барҳаёт эканлигини билган ҳар бир инсон Уни тарихдаги энг буюк шахс сифатида эслайди. Буларнинг ҳаммаси бугунги кунда сизга нимани англатади? Исо Масиҳнинг қайта тирилишининг амалий фойдалари аниқ ва равшандир.

Агар сиз Исо Масиҳга ишонган бўлсангиз У сизнинг ҳаётингизга кирди. У сиздан Уни Раббим деб қалбингизга қабул қилиб, ҳаётингизни бошқаришни бутунлай Унга топширишингизни хоҳлайди. Колосаликларга мактубининг 1 боби 15 ва 16-оятларида Инжил бизга шундай дейди:

“Исо Масиҳ кўринмас Худонинг инъикосидир. У бутун маҳлуқот устидан, худди тўнғич сингари, биринчи ўринда туради. Кўкдаги ва ердаги борлиқ мавжудот, кўринадиган ва кўринмайдиган маҳлуқот, у дунёю бу дунёдаги ҳар қандай тахту-тож, салтанату ҳукмронлик У орқали яратилган. Ҳамма нарса У орқали ва У учун яратилган”.

Бу яратилиш одамни ҳам ўз ичига олди. Модомики биз Худо Ўғли Исо Масиҳ томонидан яратилган эканмиз, ҳаётда энг муҳим бўлган “Мен қаердан келдим? Нима учун яшаяпман? Қаерга кетяпман?” каби саволларга жавоб ёлғиз Унда мужассамдир.

Ҳаётингизни бошқаришда сизни Яратган билан бирга сиз янги хусусиятли ҳаётга, Унинг қайта тирилиш ҳаётига эга бўласиз. Сизнинг мағлубият, беъманилик ва тартибсизликдан иборат бўлган ҳаётингиз ўрнига У Ўзининг зафарли, қудратли ва аниқ мақсадли ҳаётини сизга инъом этади.

Сиз энди йўқ қилинувчи оддий маҳлуқот эмассиз. Энди сиз Худонинг фарзанди бўласиз. Кўпчилик одамлар учун масиҳийлик самога кўз тикиб сабр-тоқат қилишдир. Лекин Раббимиз қилмоқчи бўлган нарса бундай эмас. У сизнинг масиҳий ҳаётингиз зафарли, самарали ва жазибадор бўлишини назарда тутди.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top