MP3

Ассалому алайкум ҳурматли тингловчи мухлислар. Яна сиз азиз биродарларимиз билан мавзуларимиз орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, марҳамат, тингланг: эфирда сизлар учун тайёрланган мавзуларимиздан бири.

Ҳурматли мухлислар, чиндан ҳам кечириб бўлмайдиган ҳолатлар борми? Сизни хафа қилишганда кечиришингиз ва хафагарчилик туфайли бошқаларнинг изтироб чекиши: булар бир-бирига ўхшамайдиган, бутунлай бошқа-бошқа нарсалардир.

Агар биз тўғри келганни кечириб кетаверсак, адолат қаерда қолади? Келинг азиз биродарлар, мен сизларга 1986 йилда Лондонда бўлган бир воқеани сўзлаб берсам. Шундан кейин ўзингиз бир хулосага келарсиз. 1986 йилда Лондонда шундай бир воқеа юз беради.

Уч ўғри пул қидириб, уйга бостириб киради. Қимматбаҳо нарсаларнинг камлигидан улар дарғазаб бўлишади. Улардан иккитаси уй эгасининг қизини шафқатсизларча зўрлашади. Қизнинг йигитини ва отасини боғлаб қўйиб, таёқ билан калтаклашади.

Бу масиҳий оиланинг биринчи қилган иши кечириш бўлди. “Бу воқеа юз берган пайтда кечириб юбориш табиий эди, — дейди қиз радиога берган интервьюсида. Кейинроқ эса уларни кечиришим қийин бўлди, бироқ кечирмаслик мени ҳароб қилиши мумкинлигини тушунгач, кечирдим”.

Орадан ўн бир ой ўтгач, ўғрилар суд қилинди. Судья зўрлаш айби ҳақида бир оз тўхталиб ўтди-да, асосий эътиборни ўғриликка қаратди. Судьянинг фикрича, оила бу оғир синовга муносиб дош беролган, шунинг учун ҳам жабрланувчи у қадар оғир азоб чекмаган.

Қизнинг отаси эса бундай ёндашувга кескин қаршилик билдирди. У бу қарорни адолатсизлик деб билди. Ота ўзининг “Мен уларни кечираман” деган гапи билан судьядан адолатли ҳукм чиқариши ҳақидаги талаби ўртасида ҳеч қанақа қарама-қаршилик кўрмади. Яъни, у жиноятчиларни айбига яраша жазоланишни талаб қилди.

Баъзи оилаларда ота-оналар ўз болаларини жазолар экан, уларни кечирмайдилар. Бу эса салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Яхши оилаларда ҳаммаси ортда қолгач, муносабатлар яна ўз изига тушиб кетади. Боланинг айби унутилиб, уни яна севиб, эркалашади.

Катта ёшли одамлар дунёси эса қонун-қоидаларга муҳтож. Чунки қонун-қоида асосида адолат қарор топади. Ҳукм ҳаққоний бўлиши керак. Амалдор одам айбдорларга нисбатан улкан севгини ҳис қилиши ва ёқтириши, имкон қадар уларни оқлашга ҳаракат қилиши мумкин.

Аммо бу нарса бошқаларга қандай таъсир кўрсатиши ҳақида олдиндан яхшилаб ўйлаб кўриши керак. Шунинг билан азиз тингловчи, бугунги мавзумизни якунлаймиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top