Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна ғойибона учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, кечирим ҳақидаги мавзумизни давом эттирмоқчи эдим. Никоҳ бузилаётганда инсонлар бир-бирига нисбатан анчайин жаҳлдор бўлиб қолишади.
Мен уларни аҳволини тушунаман. Келинг азизлар, шу ўринда бир мисолни тасаввур қилиб кўрамиз. Ўшанда у йигирма беш йил бир ёстиққа бош қўйган эрининг шафқатсизларча ташлаб кетганидан жуда қаттиқ қайғуда эди.
Бироқ вақт ўтганига қарамай, аёлга шундай демоқчиман: ярашиш истагида бўлган эр-хотин учун айбсиз ёки айбдор деган тушунчаларнинг ўзи йўқ.
Икки киши бир-бирини қаттиқ севса, улар бир-бирларига ўз гуноҳ ва камчиликларини айтиб, тан оладилар.
Уларнинг юраги муҳаббатнинг азоб-уқубатларига тайёр ва улкан қувончлар учун очиқ бўлади. Кечириш — ўтмишни муҳокама қилиб, ундан воз кечиш дегани эмас. Кечириш бу — ўзаро ишончни қайтариш дегани. Азизлар, бунинг маъноси қуйидагича.
“Мен сен билан аввалгидек очиқкўнгил бўламан”. “Муносабатларимизга тўсиқ бўладиган ишлар қилмайман”. “Агар яна қоқилсанг, мен сени яна кечираман”. Азиз биродарлар, биз севимли кишимизни талабларимизга мос келадиган қилиб қайта тарбиялай олмаймиз.
Айбсиз билан айбдорни ажратувчи чизиқни тортиш нафақат оилавий муносабатларда, балки бошқа ҳолатларда ҳам қийин бўлади. Биз кўп ҳолларда бошқаларни тез-тез хафа қилиб турамиз, шунингдек, ўзимиз ҳам кўп хафа бўламиз.
Янги Аҳд китобида ёзилган ушбу оятни барчамиз яхши эслаймиз, деб ўйлайман. “Шу вақтда Бутрус келиб Исога: Раббим, — деди, агар биродарим менга қарши гуноҳ қилса, мен неча марта уни кечирайин? Етти марта уни кечирсам етадми? Исо унга деди: Сенга етти марта эмас, балки етмиш карра етти марта, деяпман”.
Кечирим бериш ҳар доим ҳам эски муносабатларга қайтиш дегани эмас. Хафагарчилик баъзида дўстингиз сиздан ҳаддан ортиқ нарса талаб қилишига йўл қўйганлигингиз оқибатида келиб чиқади. Буни ярашиш пайтида очиқчасига айтишингиз ва бундан кейин “йўқ” дейишга ҳам ўрганишингиз керак.
Бу машаққатли йўл. Эҳтимол, дўстингизнинг бу чекловларга кўникиши қийин кечар. Ўзгариб қолганингизни кўрганлар сизга: “Демак, кечирмабсан-да”, — деб таъна қилишлари мумкин.Турган гапки, дўстингиз билан муносабатларингиз изга тушгунча, узоқ сабр-тоқат керак бўлади. Ярашув умуман бўлмаслиги ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Азизлар, шунинг билан мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.