Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарларимиз билан соғ-саломат учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, асрлар давомида Масиҳга эргашувчилар шунчаки оддий масиҳий ўтган.
Улар учун ва улар орқали айтарли ҳеч қандай фойдали нарса содир бўлмади. Сўнгра эса, Бутрус ва бошқа ҳаворийларда бўлганидек, нимадир уларнинг ҳаётларини ўзгартириб юборди. Улар энди оддий ёки шунчаки масиҳийлар эмас эди.
Улар Худонинг ўғил-қизларига, куч-қудрат қуролларига айланишди.Уларнинг мағлубиятлари нихоят ғалабага айланди. Иккиланишлар ва қўрқув ўрнини ишонч, қувонч ва имон эгаллади.
Улар “дунёни остин-устин қиладиган одамлар” эдилар. Ҳаворийларга мактубининг 17 боби 6 оятида айнан шундай инсонлар ҳақида ёзилган. Раббимиз Исо Масиҳдан уч маротаба тонган Бутрус ҳосил байрами кунида мардоновор ваъз қилган довюрак Бутрусга айланди.
Ўзига хос ҳолатда, уч мингдан зиёд киши Масиҳга имон келтириб, жамоатга қўшилдилар. Дастлабки шогирдлар биринчи аср давомида ўзгартира оладиган қудратга эга ажойиб янги тарздаги ҳаётга эришдилар.
Патмос оролида сургунда вафот этган Юҳаннодан ташқари бу ўн икки ҳаворийларнинг ҳар бири довюраклиги сабабли қийноқли ўлимга қараб бордилар.
Мен ҳозиргина гапириб ўтган бу ўн икки ҳаворийларнинг ҳаётларидаги ўзгариш Ҳосил байрами кунида биргаликда тўпланиб турган вақтларида Муқаддас Руҳга тўлишлари билан бошланди.
Асрлар давомида Муқаддас Руҳнинг худди шундай кучи орқали миллионлаб бошқа одамлар ҳам ҳақиқий, ёрқин масиҳийларга айланиб келмоқдалар. Раббимиз Исо Масиҳ Юҳанно мактубининг 14 боби 26 ояти ва 16 боб 13 оятларида Муқаддас Руҳ бизларга ҳамма нарсани ўргатишини ва бизларни ҳақиқат йўлига бошлашини ваъда қилади.
Азиз биродар, сиз Муқаддас Руҳ ҳақида нима биласиз? Муқаддас Руҳ шахсан сиз учун нимани англатади? Раббимиз Исо Масих Ўз ваколатида Муқаддас Руҳ бизга Унинг гувоҳлари бўлишимиз учун куч беришини ваъда қилган ди.
“Лекин Муқаддас Руҳ устингизга тушиб келганда сизлар қувват оласизлар, Қуддусда, Яҳудия билан Самариянинг ҳамма жойида ва ҳатто дунёнинг энг олис ерларида ҳам Менинг шоҳидларим бўласизлар”. Ҳаворийларга мактубининг 1 боби 8 ояти.
Азизлар, Раббимизнинг буюк ваколатининг амалга ошиши билан боғланган Муқаддас Руҳга қандай тўлишини тушунтирадиган қисқача мақоламизнинг мазмуни мана шудир. Шунинг билан азиз биродарлар, сиз билан хайрлашамиз.
Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг.