Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарларимиз билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиз учун Худовандга шукроналар айтамиз. Азиз биродар, маъносиз ҳаётнинг эса ҳеч қандай аҳамияти ва умиди йўқ.
Муқаддас Каломда турли хил шахслар ушбу умидсизликни турлича ифода этганлар. Ишаъё пайғамбар шундай шикоят қилади: “Мен ҳеч қандай мақсад учун меҳнат қилдим; Куч-қувватимни бекорга сарфладим.” Ишаъё китобининг 49 боби 4 ояти.
Аюб шундай деган: “Ҳаётим умидсиз кунлар кетидан судралиб юрибди” ва “Мен воз кечаман; Яшашдан чарчадим. Мени ёлғиз қолдиринг. Ҳаётимнинг ҳеч қандай маъноси йўқ”. Аюб китобининг 7 боби 6 ояти ва 7 боби 16 оятлари. Азиз биродарлар, энг катта фожиа ўлим эмас, балки мақсадсиз ҳаётдир.
Умид ҳаётингизда худди сув ва ҳаводек зарур. Сиз кураша олишингиз учун умид керак. Доктор Берни Сигел саратон касаллигига чалинган беморларидан: “Юз йил яшашни ҳоҳлайсизми?” — деган саволни сўраш орқали қайсиларининг аҳволи кейинчалик енгиллашиши мумкинлигини олдиндан айта олади.
Ҳаётдаги мақсадда кенг тушунчага эга беморлар “ҳа” дея жавоб бердилар ва улар омон қолиши мумкин бўлганлардир. Умид мақсад бўлиши орқали вужудга келади. Агар сиз умидсиз бўлсангиз, унда кутиб туринг! Агар ҳаётингизни мақсад билан яшасангиз ажойиб ўзгаришлар рўй беради.
Худо шундай дейди: “Мен сен учун нима режалаштираётганимни биламан. “Менда сени жароҳатлайдиган режалар эмас, балки яхши режалар бор. Мен сенга умид ва яхши келажак бераман.” Еремиё китобининг 29 боби 11 ояти.
Сиз ўзингизни мумкин бўлмаган вазиятга тушгандек ҳис қилаётган бўлишингиз мумкин, аммо Худо шундай дейди: “Худонинг куч-қуввати бизда амал қилмоқда. Шунинг учун Худо биз сўраган ёки хаёл қилганимиздан ҳам ортиғини бажаришга ғоят даражада қодирдир”. Эфесликларга мактубининг 3 боби 20 ояти.
Мақсадингизни билишингиз ҳаётингизни оддийлаштиради. Бу нима қилишингиз ва нима қилмаслигингизни аниқлайди. Сизнинг мақсадингиз қайси фаолият муҳимроқ ва қайсилари муҳим эмаслигини баҳолашда андоза ҳисобланади.
Сиз оддийгина қилиб, “Ушбу фаолият Худонинг ҳаётимдаги бирор мақсадини бажаришга ёрдам берадими?” — деб сўрайсиз. Аниқ мақсадсиз сизда қарорларингизни асослантириш учун, вақтингизни тақсимлашингиз учун ва ресурсларингиздан фойдаланишингиз учун пойдевор мавжуд бўлмайди.
Сиз вазиятлар, босимлар ва ўша вақтдаги кайфиятингиздан келиб чиқиб танловлар қилишга мойил бўлади. Ўзларининг мақсадларини билмайдиган кишилар кўп иш бажаришга ҳаракат қиладилар ва бу стрессни, чарчоқни ва жанжални келтириб чиқаради. Кишилар сиз бажаришингизни хоҳлайдиган ҳамма ишни қилишнинг ҳеч иложи йўқ. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг.