Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Бугун биз сизлар билан бронхит касаллиги ҳақида сўз юритишни мақсад қилдик. Бронхитлар — бронх деворининг яллиғланиш жараёнидир. Хасталик нафас аъзолари касалликлари орасида энг кўп учрайди, эркаклар аёлларга нисбатан 2-3 марта кўпрок касалланадилар. Бронхитлар кечиши вақтига қараб 2 турга бўлинади: ўткир ва сурункали; ўткир бронхитлар 30 кунгача давом этади, сурункали тури эса икки йил мобайнида узлуксиз 3 ой ва ундан кўп вақт кузатилади. Бронхитлар яна бирламчи ва иккиламчи бўлиши мумкин: бирламчи бронхитларда яллиғланиш жараёни бронхларда кечади ва бошқа система касалликларига боғлиқ бўлмайди; иккиламчи бронхитлар эса хамрох касалликлар, яъни грипп, кўкйўтал, қизамиқ, ўпка сили ва юрак касалликлари натижасида вужудга келади.
Баъзи холларда организм бирор таъсирга жуда сезгир бўлиб қолган кишиларда ўткир бронхит аллергик касалликларга ўхшаш намоён бўлади, масалан, астмали бронхит, вазомоторли ринит, эозинофилли катар ва бошқалар. Беморда кўпинча, касалликнинг бошланишида умумий беҳоллик, юқори нафас йўлларининг ўткир яллиғланишига хос белгилар — томоқ ва тиш суяги атрофида қичишиш ҳиссиёти, тумов, товушнинг бўғилиши безовта қилади. Яллиғланиш бронхларга тарқалгач хансираш, изтиробли дағал қурук; йўтал ёки жуда оз миқдорда қийин ажралувчи ёпишқоқ балғам, баъзан қонли балгам ажралади. Йўталиш вақтида кўкрак қафасида, аксарият қовурғалараро, тўш суяги орқасида ва қорин мушаклари сохасида оғриқ пайдо бўлади. Касалликнинг 2-3 кунидан балғам ажралиши енгиллашади, йўтал юмшаяди ва аста-секин камаяборади.
Касалликнинг биринчи кунлари беморни ярим ўринкўрпа холатида даволаш қоида тусига кирган. Кўплаб суюқлик, асосан ишқорий маъдан сувлар ичиш тавсия қилинади. Тамаки чекиш умуман тақиқланади. Касалликнинг белгиларига қарши муолажа буюрилади. Ҳароратни туширувчи ва оғрикни қолдирувчи воситалар -парацетамол 0,2 грамдан кунига 3 марта, аналгин ярим грамдан 3 махал, аскорбин кислотаси 3 махал овқатдан кейин қабул қилиш мўлжалланган. Қуруқ йўталга қарши — 0,015г кодеин билан 0,3грам натрий гидрокарбанат аралашмаси, либексин 2 таблеткадан, тусупрекс ва глаувент 1 таблеткадан кунига 3-4 марта ичилади, фалимент ва викс — 1 таблеткадан 5-6 марта тил остига қўйилади. Балғам ажралишини кучайтириш учун термопсис ва алтей дамламаси, 3%ли калий йод эритмасидан 1 ош кошиққан 4 маҳал, бромгексин таблеткасидан 1 дона дан кунига 4 махал; бронх йўли торайганда 0,25 грамм эуфиллин таблеткасидан 2-3 марта, 20-30 томчи солутанни бир кунда 3 марта овқатдан кейин қабул қилишлик тавсия қилинади. Касалликни комплекс даволашда физиотерапия муолажалари кенг кўлланилади. Беморга уй шароитида чалғитувчи воситалардан кўкрак қафасига банка, хантал, яъни горчичник, иситувчи компреслар, оёққа иссиқ ванналар тавсия қилинади.
Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.