3:23

Силжиган диск муаммоси

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Кўпчилик одамларда йиллар ўтиши билан табиий амортизаторлар, яъни умуртқа суяклари орасидаги дисклар ишлашдан тўхтайди. Улар толасимон ҳалқа деб аталувчи ишончли қобиққа жойлашган желатинга ўхшаш ядродан – ўзига хос дилдироқ моддадан иборат. Умуртқа суяклари орасидаги диск тепаси ва пастидан тоғай пластиналар билан қопланган. Бу уни суяк билан контактдан, бинобарин, шикастланишлардан сақлайди. Айнан умуртқа суяклари орасидаги дисклар умуртқага эгилувчанлик ва эластиклик беради. Агар дискдаги тоғайлар юпқаланса, ейилса, умуртқага жуда осон зиён етади.

Маълумки, умуртқа эгилганида дисклар дарров шу тарафга қисилади. Улар ядрони босим камроқ бўлган қаршидаги томонга сиқиб чиқаради. Биз қаддимизни ростлаганимизда ядро оддий шаклга келади. Бироқ агар умуртқа соғлом бўлсагина, шундай бўлади. Агар тоғайларда муаммо бўлса ва умуртқа кучсизланган, зўриққан ёки қаттиқ зарбалар еган бўлса, диск шикастланиши мумкин. Ядро кутилмаганда толасимон ҳалқадан чиқади, ташқи қобиқни йиртиб юборади ва умуртқа

каналига киради. Шу тариқа умуртқа суяклари орасидаги диск грижаси ҳосил бўлади. Шунда орқа мияга кучли таъсир кўрсатилади ва табиий таянчини йўқотган умуртқа суяклари орқа миядан чиққан нервни қисиб қўйиши мумкин. Буларнинг бари кучли оғриқлар билан кечади. Яқингача бундай силжишларни даволашнинг ягона йўли жарроҳлик деб ҳисоблаб келинган. Агар сизда диск силжиган бўлса, аввал массаж сеансини ўтказишга уриниб кўришади. Бордию, массаждан сўнг диск ўрнига тикланмаса, жарроҳликни таклиф қилишади.

Врачлар ейилган дискни алмашлашнинг махсус методикаларини ишлаб чиқдилар. Бу жуда оғир ва хавфли жарроҳликдир. Ахир уни орқа мия бўлган ўмуртқада ўтказишади. Врачнинг ҳар қандай эҳтиётсиз ҳаракати беморга ёрдам бериш ўрнига уни тўлиқ ногирон қилиб қўйиши мумкин. Умуртқа билан ишлашни айнан қад-қоматға мўлжалланган машқдан бошлаш керак. Бошланғич ҳолат – деворга орқани қилиб туришдир. Оёқлар орасини бир оз очинг, қўлларни туширинг. Энса, елкалар, болдирлар ва товонлар деворга тегиб туришини кузатинг. Шундан сўнг деворга шундай суянишга ҳаракат қилингки, девор билан бел орасидаги масофа бармоқ қалинлигидан кўп бўлмасин. Қоринни ичга тортинг. Бўйинни бир оз юқорига чўзинг. Елкаларни кўтаринг. Машқ фақат тиззалар озгина букилган ҳолдагина бажарилиши мумкин; елкаларни, яхшиси, кўтармаган, балки тўғрилаган маъқул, чунки кўтарилган елкалар қад-қоматни бузади.

Дарров юришга ўтиш тавсия қилинмайди. Аввало девордан олдинга бир қадам ташланг ва шу ҳолатда унга кўникиб, девор ёнида турган вақтда бўлган мушакдаги ҳисларни эслаб туринг. Бу ҳолатни ёдда сақлаб, аввал бир неча қадам ташлаш мумкин, сўнг уларнинг миқдори ҳар куни кўпайтириб борилади. Девор ёнида турган вақтингизда оёқларингиз озгина букилганини унутманг. Шунинг учун юриш ҳам, бу ғайритабиий туюлса-да, тизза бўғими озгина букилган ҳолда амалга оширилади.

Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top