Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.
Шайтон, асрлар мобайнида ўзининг кучига ишонган барчани мағлубиятга учратган. Каломни ўргансангиз, у ерда қанчадан қанча, ҳаётни ҳақиқатдан ҳам, яхши тушуниб билган буюк ва муқаддас одамлар ўз кучларига ишониб шайтон билан курашиб ғалабани дойим қўлдан бой берганларини кўрасиз. Дунёда унга қарши чиқадиган ҳеч ким йўқдир. Ҳудди Мартин Лютер айтганидек, “Оламда унга тенг келадиган ҳеч ким йўқ”. Лекин биз шайтон ҳийлалари ва айёрлигига қарши чиқиб уни енгиш учун барча қурол билан таъминланганмиз. Бу қуроллар нимани билдиришини тушуниб олишмиз керак. Кўриб чиққанимиздек, бу қуроллар Исо Масиҳни ва Унга бўлган имонимизнинг рамзий маъносидир.
Истасангиз, буни бошқа тарзда ҳам, тушунтириш мумкин. Бу қурол-яроқ Исонинг, Юҳанно Ҳушҳабарида “сизлар Менда ва Мен сизлардаман (Юҳанно 14:20)” деган оятнинг кенгроқ қилиб айтилган маъносидир. Бу сўзлар чуқур ҳақиқатни ўз ичига олади. Бу сўзлар шу қадар кучликки, ҳатто озгина бўлса ҳам, уларнинг маъносига етадиган кимса топилишига шубҳадаман.
Павлус Эфесликларга мактубида айтиб ўтган қуролларнинг биринчи учта қисми, яъни, “белингизни ҳақиқат камари билан боғланг”, “кўксингизга солиҳлик совутини тақинглар” “тинчлик Хушхабарини ёйиш учун оёғингизга илдамлик пойабзалини кийинглар” деган сўзлари бошқача қилиб айтганда, “Сиз Мендасиз” деганини англатади, яъни Масиҳий Масиҳда. Масиҳни олдига келганимизда ва Унга имон келтирганимизда биз “Масиҳда” бўлиб қолдик, шундан буён ҳаётимиз бошқа асосда туришни бошлади. Ҳаётида шундай йўл тутганлар эса, Каломда айтилганидек “зулмат ҳукмронлигидан, Ўғилнинг Шоҳлигига кўчирилган.(Колосаклилар 1:13).” Бизларга “Масиҳда” бўлишимиз ва Уни ҳаёт ҳақиқатининг асоси бўлиши кераклиги айтилган, масалан ҳаёт калити бўлиши. Исо оламнинг сиридир, барча ҳақиқат Унга боғлиқ, барча ҳақиқат Ундан келар. Борлиқ У орқали бор бўлган. Оҳиратда, ҳамма нарса Исо Масиҳнинг шаҳсиятига келиб тақалади, ҳақиқийликни тушунтириб бера оладиган бошқа ҳақиқат йўқ. “Чунки ҳикмат ва илму маърифатнинг ҳамма хазиналари Масиҳда пинҳондир (Колосаликлар 2:3)”. Биз савоб ишларимиз, арзимас ҳаракат ва уринишларимиз ёки Унга маъқул келиш мақсадида кўрсатган яҳши феъл атворимиз орқали Худонинг олдига яқинлаша олмаймиз.
Масиҳнинг солиҳлиги ва мукаммаллиги ичимизга сингдирилгандир. Хочдаги Исонинг ўлими орқали Худо гуноҳларимизни Исога ўтказди, Унинг солиҳлигини эса бизларга ўтказди. Бу эса бизни Худо қабул қилишининг асосидир ва одамзоднинг айиби деб азоб чекишимизнинг жавобидир. Кейин, Исо бизнинг тинчлигимиз эканини ҳам, билиб олдик. У тинчлигимиз ва яхши кайфият туйғуларимизнинг булоғидир. Ибодат қилишда тўхтаманг. Чунки, айнан ибодат орқали биз шайтоннинг алдовларига қарши тура оламиз. Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.