3:26

Бизнинг нажотимиз умиддадир

MP3

“Лекин биз кундузга оидмиз. Шу туфайли имон ва муҳаббат қалқонини олайлик, нажотга умидворлик дубулғасини кияйлик, ҳушёр бўлайлик (1Салоникаларга 5:8)” Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.

Бу ердаги нажот сўзи, умидни, келажакда содир бўладиган, ҳали келмаган ёки ҳали тўлиқликка етмаган умидни назарда тутади. Келажак замонда келадиган қутқарилиш ҳақида Каломнинг кўпгина оятларида кўрсак бўлади.

Лекин Римликларга мактубнинг 8чи бобининг 18чи дан 25чи оятигача буни тўлиқ ва тушунарлироқ баён қилинганини кўрсак бўлади, айниқса 22чи ва 25чи оятларда:

“Биламизки, борлиқ махлуқот ҳозирга қадар биргаликда оҳ-нола қилиб, гўё туғиш азобини чекиб ётибди. Ва фақат махлуқотгина эмас, балки биз ўзимиз ҳам, ичимиздан оҳ-нола қилаётибмиз. Биз келгуси ҳосилнинг илк маҳсулидай Худо Руҳини олган бўлсак ҳам, ўғил қилиб олинишни, вужудимиз қутулишини интизор бўлиб кутяпмиз. Бизнинг нажотимиз умиддадир. Кўзга кўриниб турган нарса эса умид эмас. Ким кўриб турган нарсани умид қилар экан? Агарда биз кўрмаганимизни умид қилаётган бўлсак, буни сабр билан кутиб турсак бўлади (Римликлар 8:18-25)”.

Павлус бу ерда қайта тирилиш куни ҳақида, Исонинг қайтиб келиши, мавжудот қулликдан озод бўлиши, Исо Ўз шоҳлигини яна ўрнатиши ҳақида сўзлайяпти. Шу йўсин, қуйидаги дубулға, дунё уйғунлигини ва тинчлигини ўрнатишдаги барча ҳаракатлар бекор эканининг тан олинишидир. Лекин бу йиқилишлар орқали, Исо Масиҳ ўз режаси устида ишлаяпти, бу эса Уни ерга қайтиб келиб дунёда Ўз ҳокимиятини ва солиҳлигини ўрнатганда амалга ошади. Одамлар бутунлай саросимага тушганида айнан шу “дубулға” онгизни ёруғ сақлайди.

Худонинг ишлаш принципи ҳақида Каломда кўп гапирилган. Буни истаган ўқиб чиқиши мумкин. Масалан 1чи Коринфликлар 1чи боб 29чи оятда, “Ҳеч бир башар Худо олдида мақтанмасин (1Коринфликлар 1:29)” деб ёзилган. Бошқа сўз билан айтганда, одам мақтанган ҳеч бир нарса, одамзод муаммосини бутунлай бартараф этишда заррача ҳам, қўлидан келмайди. Буларнинг барчаси Худодандир. Худо буни амалга оширади, ва бу ишда, одам Худога ёрдам бера олмайди. Одамзоднинг донолиги, мақтовга лойиқ билимимиз ва илмий кашфиётларимиз муаммоларнинг бутунлай баратараф этилишига умуман ёрдам бера олмайди. Каломга асосан, одам яратган ва фаҳрланадиган барча нарса чангга айланади. Силкиладиган нарсалар силкилади, “натижада фақат боқий мавжудот қолади (Ибронийларга 12:27)”. Булар Ҳудога тегишлидир. Унинг ҳузурида ҳеч бир мавжудот мақтанмаслиги керак. Худойим, Сенинг номинг улуғлансин. Сенинг шоҳлигинг келсин. Худойим, ҳаётимиз шайтоннинг алдовларига тўладир. Бу башарий дунё бизга доим хужум қилиб келади. Раббимиз Исога ҳам, шайтон доим васвасалар йўллаган. Лекин, хазрати Исо Каломингдаги ҳақиқатлар билан унинг хужумларига жавоб берган. Худойим, бизга ҳам Каломинг ҳақиқатларини ёддан билиб уларни ишга солишни ўргат. Қайта тирилиш кунини кутиб, имонимизда бизни маҳкам қилгин. Сенинг муқаддас номинг ила сўраймиз. Омин! Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top