3:28

Нажот умиди дубулғасини кийишдир

MP3

Салом азизлар. Дунёни кузатиб қўрқиб кетяпсизми? Сизга шуни айтай: Ҳали бундан ҳам, ёмонроқ бўлади! Исо дунёда содир бўлаётган воқеялар одамлар юракларини жим қилиб қўйиши ҳақида айтган эди. Агар сиз ҳозирнинг ўзидаёқ, қаршилик кўрсатишнинг қийин бўлиши ҳақида ўйласангиз, агар булар сизни ғашингизга тегса, унда қоронғилик қуюқлашганида, ҳаракатлар умидсиз бўлиб қолганида, ҳамма нарсалар унданда баттар бўлиб қолганида нима бўлади? Бу вақтда биз нажот умидига жуда ҳам, муҳтож бўламиз, дубулғага эга бўлиб онгимизни ҳимоя қилишга харакат қиламиз. Ибронийларга йўлланган мактубнинг муаллифи, ”биз инсонга ҳануз ҳамма нарсалар тобе эканлигини кўрмаяпмиз. Бироқ Исони кўряпмиз! (Ибронийлар 2:8-9)” деб айтган. Бу эса босимлар соатларида онгимизни ҳимоя қилишини билиш жуда муҳимдир. Бу баракали маконда яшаб, кўп нарсалар учун Худога шукур қилишимиз керак. Худонинг инояти билан, ҳавотирга соладиган ва бошқаларга азоб етказадиган кўпгина нарсалардан деярли озодмиз.

Лекин дунёда шундай катта жойлар борки, у ерларда, динни бунчалик очиқчасига билдиришнинг иложиси йўқ, қоронғилик бу ерникига қараганда анча қуюқроқ, адолатсизлик кучлари дунё бўйлаб ғолибона қадам ташлаятганидек ва уларга қарши ҳеч ким чиқа олмаслигидек туюлади. Бундай жойларда Масиҳийлар нима қилади? Улар фақат бир ишни қилишлари мумкин, у ҳам, бўлса нажот умидининг дубулғасини кийишдир. Бу уларнинг онгини тўғри қилиб туради. Бу эса уларга, ўзларини бағишлаган ишларига йўналтиришда ёрдам беради. Қайси томонга зўр бериш, маблағни, вақтни ва ташаббусни тўғри йўналтириш маслаҳатини беради.

Қадимги юнон файласуфларнинг китобларини ўқиб кўрсангиз, улар ҳам, ҳудди шундай фикрда бўлганликларини кўрасиз. Одамзод тариҳида дойим шундай бўлиб келган, улар дойим бу алдамчи умидларга ишониб, бирон бир нарса амалга ошиб қолармикан деб умид қилишган. Лекин Худо бундай айтмаган. Одам ўзининг тушкунлик аҳволида ўз муаммоларини умуман бартараф эта олмаслигини Худо дойимий равишда, бирин кетин бутун Калом давомида айтиб келган. “Агар кучли одам ўз уйини қурол-яроғи билан қўриқлаб турса, унинг мол-мулки бехатар бўлади (Луқо 11:21)”. Унинг шоҳлигига ичгаридан ҳеч қандай ҳаф-ҳатар йўқдир, бунинг иложиси йўқ. Бизни Худонинг нажоти ўз ичига ёпиб қўйган. Ва қоронғи кун тушганида, жанг бошланадиган кун келганида, шу умид кудратида бўлиб онгимизни ва юракларимизни тинчликда ва осоишталикда сақлашимиз мумкин.

Отажон, умидвор қилувчи Каломинг учун шукур айтамиз. Ишларимиз биз ўйлагандан кўра яҳшироқ эканини билдик. Лекин берган ўзгармас ишончинг учун раҳмат, ишларимиз ёмонлашса ҳам, улар Сенинг бошқарувинг остида қолади. Ҳеч нарса Сенинг руҳсатингсиз келмайди. Номаълум ва тайёрланмаган бирон нарса содир бўлмас, чунки бу жангни Раббимизнинг Ўзи олиб боряпти. Ҳокимиятинг ва қудратинг остида туришимиз ишончи учун Сенга раҳмат айтамиз. Умидимиз инсонларнинг нозик қурилмаларида бўлмай, аксинча, Сен тирик Худонинг абадий қўлларидадир. Бугун юракларимизга далда берганинг учун Сенга ташаккур билдирамиз. Исонинг номи билан ибодат қилдик. Омин. Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top