3:34

Жаноб Жэк Ма маслахатлари

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Халқаро Alibaba онлайн савдо платформаси асосчиси хитойлик Жек Ма инсоннинг меҳнат ва ҳаракат эвазига тақдирини ўзгартира олишининг ёрқин тимсолига айланган. KFC компаниясидан иш топишга ҳаракат қилган, ўқитувчилик йилларидан тортиб, 10 йиллар давомида кичкина хонада жаҳоннинг энг қиммат бизнес империяларидан бирини ярата олган жаноб Жекнинг бугун ҳар бир тавсияси, фикри одамлар учун қимматли ўгитга айланмоқда. Жек Манинг қуйидаги, Хитой нашрларида эълон қилинган ҳикоясида ҳаётдаги имкониятлар ва улар учун кураш, мақсад ва ҳаракатни пучга чиқарувчи омиллар ва 35 ёшда ҳам ночор яшаш инсоннинг ўзининг айби эканлиги ҳақида фикр юритилади. «Alibaba компаниясига асос солишимидан бир муддат аввал тадбиркорлик билан шуғулланиш режаларимни ўртоқлашиш ва муҳокама қилиш учун 24 нафар ўзимга яқин дўстларимни уйимга таклиф қилдим. Биз 2 соат мобайнида мендаги режалар ҳақида гаплашдик. Шунда ҳам, дўстларимнинг аксарияти менинг ғояларимга шубҳа билан қарашаётган эдилар. 24 нафар меҳмонлардан 23 таси хайрлашаётиб менга бу режалардан воз кечишим кераклигини таъкидлашди. Бунинг сабабини эса интернет ҳақида ҳеч нима билмаслигим, яна ҳам бунинг учун қўлимда ортиқча сармоя йўқлиги билан изоҳлашди». «Улардан фарқли равишда банкда ишлайдиган биргина дўстим менга «Чиндан ҳам бу ишни қилгинг келаётган бўлса, бунга уриниб кўр. Ишлар ўхшамаса, яна бугунгидек амаллаб кунингни кўрарсан», деди.  Туни билан ўзим билан ўзим тортишиб, тонгга яқин қарор қабул қилдим ва ўша куниёқ ишга киришдим».

Жек Манинг фикрича, одамлар қуйидаги 4 омил сабаб ҳаётда ютқазадилар:

Имкониятларни кўра олмаслик. Имкониятларга баҳо бера олмаслик. Ўз мақсадларини англамаслик. Осонлик билан ён бериш. «Сиз аниқ мақсадингиз йўқлиги учун ҳам, ҳануз камбағалсиз. Мақсад – ҳаётни муваффақиятлар билан яшашнинг асоси. Шу боис ҳам уни англаш умрнинг энг аҳамиятли ютуғи.

Тўғри, дунёда ақл бовар қилмайдиган нарсалар бор, бироқ бу дунёда имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. Ҳар кимнинг истиқболи ундаги мақсаднинг кўлами билан билан ўлчанади». Жаноб Ма 35 ёшда ҳам одамнинг камбағал турмуш кечиришига сабаб бўладиган омилларни санаб ўтади. “Сиз муваффақият қозонишга интилмаганингиз учун ҳам ҳануз камбағалсиз. Сиз эртани кўра олмаганингиз туфайли бугун ҳам кечагидай ўрта ҳол яшашда давом этяпсиз. Сиз ичингиздаги қўрқоқлик устидан ғолиб кела олмагангиз учун ҳам шундай тақдирга муносибсиз. Ота-онангизнинг камбағаллиги аҳамиятсиз. Ўз қобилиятингизга шубҳа қилманг ва мақсаддан чалғиманг. Модомики, ўз оиланг сени кераксиз ҳисоблар экан, бу дунёда ҳеч ким сенга ачинмайди. Ота-онангизда дори-дармон учун етарли пул бўлмаса, сизга бошқа ҳеч кимнинг ичи ачимайди. Рақибларинг сенга зарба беришса, сенинг ҳолингдан кимнингдир жони оғримайди. Севган инсонингиз сизни ташлаб кетса, кимдир сизга чин юракдан ачинмайди. 35 ёшгача ҳам бирор ишни қойиллатиб қўймаган бўлсангиз, биров сизга ачинмайди. Ёки катта мақсад йўлида қадамни каттароқ ташланг, ё бўлмаса, тақдирга тан беринг ва ўзингизни оилага бағишланг. Акс ҳолда, сиз ўз навқиронлигингизни ҳавога беҳуда совураётган бўласиз». Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top