3:24

Худонинг шоҳлиги

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Ўз-ўзингизни кузатиб бир назорат қилинг-чи, баъзи сифатларингиз билан мағрурланиб кетмадингизмикан? Калом бундай имонлиларни тартибга чақиради: “Ким сени устун тутяпти? Худодан олмаган ниманг бор экан? Агар Ундан олган бўлсанг, нима учун Ундан олмагандек мақтаниб юрибсан? Сизлар энди тўқ бўлибсизлар, энди бойиб кетибсизлар, бизсиз султонлик қиляпсизлар! Кошки ҳақиқатан султон бўлсангиз эди, унда биз сизлар билан бирга давр сурар эдик! Мен ўйлайманки, Худо биз, ҳаворийларни гўё намойишда охиргилар қаторида юргизиб, ўлимга маҳкум бўлганлар каби майдонга келтирди. Биз фаришталар ҳамда инсонлар олдида, қолаверса, бутун коинот олдида бир томоша бўлдик. Бизлар Масиҳ учун гўё ақлсизмиз, лекин сизлар Масиҳ соясида ақллисизлар! Биз заифмиз, сизлар эса кучли! Сизлар шон-шуҳратли, биз эса эътиборсизмиз!

Narrator 2 Павлус имонлиларга, Масихнинг йўлидан чиқмасдан, “мен Масиҳдан ўрнак олиб, хоч ортидан бораётгандек мендан ўрнак олинглар” демоқда. 7-8,10 оятларга диққат қиладиган бўлсак, Коринфдаги масиҳийлар Худодан мархамат ва иноят қабул қилдилар, бироқ мағрурланиб бу нарсаларга олдиндан эга бўлгандай нотўғри фикр юргизишди. Улар нажотимиз амалга ошди деб, адашган эдилар ва ўзларини Исо хочининг қоидалари билан яшашга зарурият йўқдек кўришган. Биргина шогирдларни ўқитиш, номаълум тилдаги ибодат ёки шифокорлик инъоми бизни бир зумда етук қилиб қўймайди ва Исо шогирдларини ҳаётини бошқаришга тайёр бўлиб қолмаймиз. Кейинги оятларда эса, Коринф жамоатининг аъзолари султонлик даврини суриб, инъомлар билан мақтаниб юришганда, Павлус кўпгина қийинчиликларни бошидан кечириб, ўлимга маҳкум бўлган гладиатордек бўлди.

Narrator 1 Одамлар ўзларини ақлли, кучли ва бошқаларга қараганда ўзларини лойиқ кўришиб, ҳаворийга кераксиз инсондек муомалада бўлишган. Павлус ҳақоратларга чидаб, уни лаънатлаганларни мархаматлади ва ёмонлик қилганларга яхшилик билан жавоб қайтарди, чунки бунинг хаммасида Худонинг донолиги ва хочнинг йўли намоён эканлигини биларди. “Ҳатто шу вақтгача оч-яланғочмиз, чанқоқлик ва калтакларга чидаймиз, саргардон бўлиб юрибмиз. Ўз меҳнатимиз билан кун кўряпмиз. Бизни ҳақорат қилсалар, дуо қиламиз; зулм қилсалар, чидаймиз. Ғийбат қилсалар, юмшоқ жавоб берамиз. Ҳозиргача биз ҳамманинг ахлати, ҳатто дунёнинг супуриндиси бўлиб юрибмиз.” Унинг ўзи шундай Хушҳабарга муносиб яшаб ўрнак кўрсатди ва бошқа имонлиларга ҳам шундай яшаш кераклигини ўргатди. Бу бизга ҳам тегишли. У Коринф шаҳридаги жамоат имонлиларига ёзган мактубида шундай дейди:

Narrator 2 “Мен буларни сизларни хижолатда қолдирмоқ учун эмас, балки севимли болаларимдай насиҳат қилмоқ учун ёзяпман. Масиҳ йўлида минглаб одамлар сизга устозлик қилса ҳам, оталарингиз кўп эмас. Бир ўзим Хушхабарни сизларга етказиб, Исо Масиҳ номидан отангиз бўлдим. Шунинг учун сизлардан ялиниб сўрайман: [мен Масиҳдан ўрнак олганимдек] мендан ўрнак олинглар!” Павлус ўзининг руҳий фарзандларини чуқурлашган мағрурлик уйқусидан ва киборликдан уйғонишини хохлаб, уларга далда бериб, фақатгина Исо Масиҳдан ўрнак олишга чақиради. Худонинг шохлигидаги инсонларга мағрурланиш ва сўзда қандай эканлигини исбот қилиш керак эмас. Улар Муқаддас Рух кучи билан, хушхабарга тўғри келадиган ҳаёт кечиришлари керак. Келинг, биз ҳам, Худованд истаганидек ҳаётимиз билан гувоҳлик бериб, Худо салтанати сўзда эмас балки қувватда эканлигини кўрсатайлик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top