MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Ҳаворий Павлус руҳий фарзандларининг гуноҳлари ҳақида куйиниб ёзади. Уларга ҳар сафар қандай яшаш кераклигини уқтиради. У Коринфликлар жамоатда бўлаётган зиногарликдан фахрланаётганини эшитиб, бу гуноҳнинг жиддийлигини ва ундан озод бўлиш кераклигини ёзиб юборади. 1Корифликлар 5 бобда бу ҳақида шундай ёзилган: “Ҳар ҳолда, сизнинг орангизда зиногарлик пайдо бўлибди, деган овозалар чиқди; бунинг устига шундай зиногарликки, ҳатто мажусийлар орасида бундай ҳодиса юз бермаган, яъни сизлардан бир киши отасининг хотинини олибди! Ва сизлар бу билан фахрланяпсизлар! Аксинча, мотам тутиб, бундай иш қилган одамни орангиздан чиқариб ташлашингиз керак эди-ку!” Агар ибронийларнинг тарихига ва уларнинг одатларига қарасангиз, Худованд бугунги кунда ғалати кўринадиган, аммо Худонинг халқи учун муҳим бўлган амрларни берган.

Narrator 2 Улардан бирида шундай дейилган: “Агар бир оиланинг тўнғичи фарзанд кўрмай ўлиб кетса, у авлодсиз қолмаслиги учун, укаси унинг хотинига уйлансин ва биринчи туғилган фарзанд ўлган аканики ҳисоблансин”, деб буюрган эди. Аммо афсуски, ўша даврнинг яҳудийлари бу амрни ўзгартириб, ҳатто отасининг хотинига уйланишгача боришган ва бу билан фаҳрланишаётган эди. Буни эшитган ҳаворий Павлус мактуб орқали уларни қаттиқ койийди. “Мен эса жисман ғойиб бўлсам ҳам, руҳан ҳар дам сизлар билан биргаман. Мен гўё ёнингизда бўлгандек, бу ишни қилган одам ҳақида аллақачон Раббимиз Исо Масиҳ номи билан ҳукм юритдим: Сизлар менинг руҳим ҳамда Раббимиз Исо Масиҳнинг қудрати билан бир жойда тўпланганингизда, бу одамни тана тинкасини қуритиш учун шайтонга топшириш керак, токи Раббимиз Исо Масиҳ келган кунда унинг руҳи халос бўлсин. Сизларнинг мақтанишингиз яхши эмас.

Narrator 1 Наҳотки, озгина хамиртуруш бутун хамирни ачитишини билмасангизлар?” Павлус, айбдорни жамоатдан қувиш ва жазоланиши учун шайтонга топширинглар, токи тавба қилиб, Раббимиз келган кунда рухи халос бўлсин демоқда. Уни бир неча вақтгача йўқотиб қўйишдан қўрқиб, бундай қилмасак, унда уни рухини бутунлай йўқотиб қўйишимиз мумкин. Ҳозирги замонавий дунёда яшаб, жамоатлар бундай қарорларни қабул қилмаётганига қандай қарайсиз? Жамоатдаги одамлар Каломга диққат қилмаганлари учун, рухан сезгир бўлмай қолишди. Бунинг оқибатида жамоатдагилар бирлик ҳақида эмас, ўзлари ҳақида ўйлайдиган бўлишди. Балким битта гуноҳкорнинг иши бундай эътиборга лойиқ эмасдай кўринар, аммо шуни тушиниш керакки, гуноҳ хамиртуришга ўхшаб, жамоатдагиларни хаммасини ёмонлик ва бузуқлик билан захарламасин, токи Масиҳнинг қурбонлиги рад этилмасин.

Narrator 2 Ҳақиқий нажотнинг хурсандчилиги инъомларга эга бўлишдан эмас, балки Муқаддас Рух бошқаруви билан қилинган ҳақиқий пок хизмат орқали келади. Агар жамоатдаги бир инсоннинг ростгўйлиги бу дунёнинг ростгўйлигидан устун келмаса ва у ўзини ҳақикий юзини диндорлик билан ёпиб, буни “имон” деб атаса, унда буни оқибати жамоатни хавфга олиб келади. Жамоатнинг поклиги ва муқаддаслигига доғ тушмаслиги учун, имонлилар орасидан келиб чиққан зиногарларни жамоатдан йўқ қилиш кераклигини Павлус тушинтиряпти. Бу дунёнинг зиногарлари эса, Худонинг қонуни орқали суд қилинади. Агар жамоат оқсоқоли ва катталари шундай қилишса, кейинги марта яна бўлиши мумкин бўлган зинокорликнинг олди олинган бўлади. Калом бундай зинокорни жазолашни айтяптими, демак ҳеч қандай юз-хотир қилмай, бутун жамоатнинг келажагини ўйлаб, Каломга асосан иш кўриш керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top