3:24

Масиҳ танаси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Биласизки, Масиҳ ҳақиқати бизни кўпгина кераксиз урф-одатлардан, иримлардан ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган нарсалардан озод қилди. Аммо шунга қарамай, биз бу ҳаётда донолик билан ҳаёт кечирмоғимиз лозим. Ҳаворий Павлус бу ҳақида шундай дейди: “ Ҳамма нарса менга жоиз экан, лекин ҳамма нарса ҳам фойдали эмас. Ҳамма нарса менга жоиз экан, лекин ҳеч бир нарса менга ҳоким бўлмаслиги керак. Овқат қорин учун, қорин ҳам овқат учун экан, лекин Худо уни ҳам, буни ҳам йўқ қилади. Бадан эса зино учун эмас, балки Раббимиз учундир, Раббимиз эса бадан учундир. Ўз қудрати билан Раббимиз Исони тирилтирган Худо бизни ҳам тирилтиради.” Ўз кўз қараши билан яшайдиганлар, одамларга ўз ҳохиш истага бўйича, хохлаган нарсасини қилиш мумкин деб тасдиқламоқда. Павлус эса одамзоднинг шахсий истаги жамоатга зарар келтириши керак эмас деб таъкидламоқда.

Narrator 2 Чунки буни оқибатида одамзод ўз ҳохиш истакларини қули бўлиб қолмоқда. Бизнинг эркинлигимиз Худосиз, ёмон истакларга, қўрқинч ва хасисликка тез айланади. Унда ҳақиқий муносабатлар учун ният йўқ. Фақатгина Худонинг Сўзига ўз хохши билан бош эгувчилар, ҳақиқатдан озодлик йўлидан борувчилар бўлиб ҳисобланади. “Билмайсизларми? Аъзойи баданингиз Масиҳнинг аъзоларидир. Шундай бўлгач, Масиҳнинг аъзоларини олиб, фоҳишанинг аъзолари қилиб қўярмикинман? – Асло! Фоҳиша билан қовушган у билан бир бадан бўлишини билмайсизларми? Мана Тавротда: “Иккови бир бадан бўлади”, – деб ёзилган. Раббимиз билан қовушган эса У билан бир руҳ бўлади.” Биз Масиҳ Танасининг аъзолари бўлиб, У билан бир Руҳда бирлашганмиз. Биз нафақат ҳозирги танадан, балки келажакда абадий Шоҳликда тирилиши керак бўлган танадан ташкил топганмиз. Фоҳиша билан қовушган у билан бир бадан бўлади.

Narrator 1 Хамма жойларда кенг тарқалган уятли суратларни кўрганингизда, сизнинг қарорингиз жиддий ва тўғри бўлиши керак. Биз фарзандларимизга пок ва муқаддас ҳаётда яшаши учун қандай амалий ёрдам беришимиз мумкин? Наҳот билмасангиз? Сизнинг баданингиз ўзингизда яшаётган Муқаддас Руҳнинг маъбадидир. Уни сизга Худо берган, сизлар ўзларингизга тегишли эмассизлар. Қиммат баҳо билан сотиб олиндингизлар. Шунинг учун баданингиз [ва руҳингиз] билан Худони улуғланглар. [Чунки сизлар Худога тегишлисиз.] Масиҳийларнинг баъдани ўзларига эмас, Худога тегишлидир. Демак, биз баданимизни, ўзимиз учун ва бизни олдинги хўжайинимиз бўлган шайтонга хизмат қилиш учун қўллана олмаймиз. Худо бизни танадаги хар бир мухтожлигимизга жавоб бериб, Ўзининг шон-шуҳрати учун қўлланаётганини ёдимиздан чиқариш керак эмас.

Narrator 2 Бу дунёда яшаб, бутларга сажда қиладиган ва ўз баданларини сотадиган одамларга қараб, биз ўзимизни қандай кийинганимизга ва нима учун танамиз ҳақида ғамҳўрлик қилаётганимизга эътибор беришимиз керак. Яна биласизки, жамоат ҳам масиҳнинг танаси ҳисобланади. Шундай экан, бир-биримизнинг ҳаётимизга ҳам эътибор қилиб, мавриди келганда бир-биримизнинг хатоларимизни муҳаббат билан тўғрилашимиз ва Масиҳ танасининг пок бўлишига ҳаммамиз ҳаракат қилишимиз лозим. Биз бутунлай Худога тегишлимиз, энди нимаики қилсак фақат уни улуғлаш ва унга хизмат қилиш учун қилишимиз керак. Юқорида тинглаганларингизни ҳисобга олган ҳолда, бу дунёга уйғунлашмай, Яратувчингизга тегишли бўлган танангизни пок ва бенуқсон сақлашга ҳаракат қилинг. Бу йўлда албатта Худонинг ёрдами ва донолигини сўранг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top