3:23

Бутга қурбон қилинган гўшт

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Исо Масиҳ даврида ҳаворийлар тез-тез бутларга ишонадиган инсонлар билан тўқнаш келишига тўғри келарди. Чунки у даврда яҳудийлик, масиҳийлик ва бутпарастлик энг катта эътиқодлардан ҳисобланарди. У пайтларда бутларга ишонадиган одамлар, битта бутга эмас, бир нечта ҳар хил бутларга сиғинарди ва уларга сажда қилиш маросимларини амалга оширишарди. Имонлилар шундай одамлар орасида яшар эканлар, улар ўта доно, сабрли ва меҳрибон бўлишлари талаб этиларди. Имонлиларни бир савол қийнарди: “Бутга қурбон қилинган гўштни ейиш керакми ёки йўқ?” Ҳаворий Павлус шундай дейди: “Бутга қурбон қилинган гўшт масаласига келсак, биз ҳаммамиз билимга эгамиз, дейиш мумкин. Лекин билим кишини шишинтиради, севги бўлса, яшнатади. Агар бир киши билимлиман деб ўйласа, у ҳали зарур бўлган билимга эришмаган.

Narrator 2 Кимки Худони севса, у Худо томонидан таниб-билинган. Энди бутга қурбон қилинган гўштни ейишга келсак, биз шуни биламизки, бут дунёда ҳеч нарса эмас, биргина Худодан бошқа худо йўқ” Фақат Худо ҳақиқат Худоси. Ўзларини худо ва раб деб атаган бутлар, ҳақиқий бўлиб ҳисобланмайди. Худо бизни ва бу дунёни яратган. Биз еб-ичган нарсалар муҳим эмас, муҳими Яратган Худони улуғлашдир. Ўзларини имонда кучлиман деб ҳисоблаганлар, ўз билимлари билан мақтаниб, ҳалигача бутлардан қўрқадиган имони кучсизларни мустаҳкам қилишга ҳаракат қилишган. Павлус эса, айнан шу нарса кучсизларни ҳалок бўлишига сабаб бўлишини кўрсатмоқда. Қачонки имон билим билан эмас, севги билан ҳаракат қилганда, жамоада тинчлик муносабатлари устунлик қилади. Павлус, “масиҳийлар бутга қурбонлик қилган гўштни одамларга сотишдан олдин ейиши мумкинми, ё йўқми” деган саволга жавоб беради.

Narrator 1 У шахсий эркинлигимиз билан яқинларимизга бўлган севгимиз орасидаги фарқни муҳимлигини кўрсатяпти. Калом бизга шундай ўргатади: “Озиқ-овқатлар умуман бизни Худога яқинлаштира олмайди. Агар емасак ҳам, бир нарса йўқотмаймиз, есак ҳам, бир нарса орттирмаймиз. Фақат эҳтиёт бўлингиз, сизларнинг бу эркинлигингиз заифларнинг васвасага тушишига сабаб бўлмасин. Масалан, виждони сезгир бир киши билимлиман деган сенинг бутхонада еб ўтирганингни кўриб қолса, у бутга бағишланган қурбонлик гўштларини ейишга мойил бўлмайдими? Ана шу заиф биродаринг учун Масиҳ ўлди, сен эса уни ўз билиминг туфайли ҳалокатга йўлиқтирасан.” Муҳим қонунлардан бири — яқининга бўлган севгидир. Имоннинг мақсади, бутга қурбон қилинган гўштни ейиш ёки емасликдан иборат эмас. Ўзларини имонда мустаҳкам деб ҳисоблаганлар, имони заифларга зарар етказмаслиги учун бутга қурбонлик қилган гўштни ейишлари керак эмас.

Narrator 2 Раббимиз кучсизларни ва йўқолганларни қутқариш учун ўлди. Имони кучлилар ўзларини эркинлик йўлида заифларга қарши гуноҳ қилишган. Агар сиз, ароқ ичиш ва сигарет чекишни гуноҳ деб ҳисобласангиз, ўзингизни яқин одамларингизга бу нарсаларни гуноҳ эканлигини айтишдан кўра, уларни олдида ўзингизни бу нарсалардан тийишингиз яхшироқдир. Ўйлаб кўрингчи, бугун ҳам мана шундай саволлар борми? Бугун ҳам имонлилар шундай муаммоларга дуч келишадими? Албатта! Гарчи бугун бутга қурбонлиқ қилинган гўштларни ейишга тўғри келмасада, аммо шунга ўхшаш заифларни қоқилтирадиган ишлар хушҳабар йўлига тўсиқ бўлиши мумкин. Қандай ишлар дейсизми? Ўйлаб кўринг. Биз истаган нарсамизни ейишимиз мумкин, истаган кийимимизни кийишимиз мумкин, аммо бу ишларимиз бошқаларни васвасага солса, демак бу ишни Худони севганимиз учун қилмаслигимиз керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top