Narrator 1 Ассалому алайкум. Қизиқ қадимда ота-боболаримиз қандай кун кечириб, касалликларга қандай курашган экан? Бизнинг аждодларимиз шунчалик зўриқиш вазиятида яшашганки, биз ҳозир ўша шароитга мутлақо чидай олмаган бўлардик. Ибтидоий одам ҳар лаҳзада уни ўлдириш ёки тилка-пора қилиб емоқчи бўлган ваҳший ёввойи ҳайвонлар емишига айланиши мумкин эди. Унинг ортидан ўзига ўхшаган оғайнилари ҳам таъқиб этарди. Қабилалар, ҳатто оилалар ўртасида ҳам доимий душманлик мавжуд эди. Шамол, ёмғир, қор — буларнинг бари даҳшатли қўрқув ва зўриқишни юзага келтирарди… Инсон ҳамиша ўзига ёпирилиб келадиган табиатнинг буюк кучлари — ер ёрилиши, зилзила, сув босиши, довул, эпидемия, очарчилик балосидан қутилиш учун шай турар эди. Шундай экан, руҳий зарба, зўриқиш инсон учун янгилик эмас.
Narrator 2 Мен ишонаман, инсон ўзига ёпирилган энг оғир синовга чидайди, бунинг учун жонли ақл ҳамда соғлом вужуд бўлса кифоя. Ана шунинг ўзи табиий танланиш бўла олади. Юрак хасталиклари ҳозирги замон кишисига ҳамрохлик қилувчи асабийлик ва зўриқишларнинг доимий йўлдоши эмас, албатта. Бизнинг аждодларимиз ана шу жиҳатдан янада оғирроқ шароитларда умргузонлик қилишган. Уларнинг чидамли эканлигига сабаб эса очиқкўнгиллилик, табиий озиқ-овқат ҳамда юксак даражадаги жисмоний фаоллик ҳисобланади. Аммо қадимда қандай бўлса, ҳозир ҳам айнан шундай бўлмоғи керак. Кучли, мустақкам танага эга бўлсангиз, хар қандай ҳаётий машаққатларга қарама-қарши тура оласиз. Саломатлик, куч-қувват, сабр-тоқат ҳаётий куч захирасига эгалик ҳамда қувват — мана шулар турли асабийлик ҳамда ҳаётдаги нохушликларга қарши сизнинг қуролингиз бўла олади.
Narrator 1 Далилларга мурожаат қилайлик. Ахир айни пайтда биз шафқатсиз, жинояткорона, қўпол ва ҳис-туйғулардан маҳрум дунёда яшаб турибмиз-ку! Заиф, нотавонлар учун азоб-уқубатку! Ўз-ўзини эҳтиёт қилиш ҳаётнинг биринчи қонуни. Хоҳ бой, хоҳ камбағал бўлинг, саломатлигингизни табиий озуқа билан таъминлаб, жисмоний фаолликни яратинг. Дунёда шундай нодон одамлар ҳам борки, улар 15-20 йиллар давомида ўтириб олиб «пул топиш»га муккасидан берилиб кетишади. Шундан сўнг юраги хуружига учраса ёки бирор хасталикка дучор бўлса, шундай дейди: «Мен ниҳоятда берилиб, кучим борича тер тўкдим, барча касалликларим асабийлик, зўриқиш туфайли». Агар улар ўз организмига етарли даражада зътибор беришганида, пул ҳам топган, ўзларининг соғлиғини мустаҳкамлаб, қувонган ҳам бўлишар эди.
Narrator 2 Биз бадавлат кишиларнинг бир неча бор: «Мен ўз соғлиғим учун барча бойлигимни берган бўлардим», деганини эшитганмиз. Аммо улар бироз каллани ишлатиб, соғлом фикр юритишганида, унисига ҳам, бунисига ҳам эгалик қилган бўлишарди. Бунинг учун улардан бор-йўғи жасаднинг тузилиши тўғрисида оддийгина билим-у, соғлом фикр талаб қилинади, холос. Инсон организмнинг асосий вазифаларини билиши ва турли суиистеъмолликлардан ўзини нари тутиши керак. Аксарият одамлар амал, мартаба илинжида йиллаб вақт сарфлашса-да, аммо ўз танасини мукаммал ҳолга келтириш учун нималар килиш ва қилмаслик кераклигини билишга беш дақиқа ҳам вақт ажратишни хоҳлашмайди. Саломатлик узоқ ва фаровон ҳаётнинг асоси ҳисобланади. Шундай экан, ҳозирданоқ саломатлигингизга эътибор қаратишни бошланг.