3:23

Камбағалликнинг асосий сабаблари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Одатда, инсонларнинг 80 фоиздан кўпи ойликдан маошгача кун кўради. Тинимсиз кредитлар, режада йўқ бўлган харажатлар, совғалар… Айримлар топган маошини кейингисини олгунга қадар совуриб юборишга одатланган. Бундай яшаш жонга тегдими? Биз нима сабабдан ҳамёнингиз доим бўш бўлиб қолишининг асосий сабабларини айтиб ўтамиз. Улардан ҳеч бўлмаса биргинасини тўғрилашга ҳаракат қилинг — балки шу йўл билан яшаш тарзининг янги даражасига кўтариларсиз. Шахсий бюджет — Ўз пулларингизни нимага сарф қилаётганингиз ҳақида ўйлаб кўринг. Яхшиси, сўнгги ҳафтада қилган барча харажатларингизни ёзиб чиқинг.  Барча олинган маҳсулотлар чиндан ҳам зарурми? Айрим маҳсулотлардан пулни тежаш мумкинми? Бюджет режаси йўқлиги  — сизнинг иқтисодий фаровонлик кемангизни асосий тешигидир.  

Narrator 2 Агар шахсий бюджетингизни ҳеч бўлмаса, бир ойга тўғри тақсимлашни ўрганмасангиз молиявий аҳвол ижобий томонга ўзгармайди. Иқтисодий саводсизлик-Ҳа, бу табиий ҳолат. Ер шарининг катта қисми — иқтисодий жиҳатдан саводсиз. Университетни тамомлаган инсонлар асосий иқтисодий шароитларни тушуниш шарт эмас, деб ҳисоблашади. Буни бир йўл билан тўғрилаш мумкин: атрофда нима бўлаётгани билан қизиқинг, нефть нархи пул бирлигига қандай таъсир кўрсатишини тушунишга ҳаракат қилинг. Қарабсизки, аслида пуллар қаердан келаётганини тушунасиз. Молиявий лоқайдлик — Кўплаб инсонлар уларнинг истиқболи нормаль маошларга ёмонлаша бошлаганига қўл силтаб кетишади.  Пулни тўғри инвестиция қилиш ва ортиқча маблағларни қандай тасарруф қилиш ҳақида режалар тузиш  ўрнига улар ўз шахсий маошларига таяниб, пул захираларини кўпайтириш ҳақида бош қотиришни исташмайди.

Narrator 1 Молиявий лоқайдлик  иқтисодий тушкунликка олиб келади. Буни муҳим мақсадларга максималь концентрация қўйган ҳолда бартараф этиш мумкин. Пул – кул -Пуллар муҳим эмас. Улар сизни бахтли қилмайди. Ман шундай фикрга қандай қарайсиз? Албатта, пуллар муҳим нарса эмас. Баъзида оилангиз учун янада қулайроқ шароитлар яратиб бериш учун пул топа олмай қоласиз, бироқ сиз — биргасиз. Ёдда тутинг, сиз товар-пул муносабатларидан жирканишни тўхтатмас экансиз,  пул чиндан ҳам яхши ҳаёт асоси эканлигини тушуна олмайсиз.  Кимлардир ёмонроқ яшайди — Қашшоқлашган ҳақиқатдан қочишнинг яна бир усули. Узоқроқда турган йигитдан кўпроқ маош олишингизни тушуниш сизни бадавлат қилмайди. Шунчаки сизни овутади ва бир жойда ушлаб туради. Бу худди мана шундай ўй: «Ҳеч қиси йўқ, Африкада болалар мутлақо оч!». Дангасалик -Тўққиздан олтига қадар ишлаш қийинми? Иш тартиби шундайми?

Narrator 2 Аслида, ундан ҳам кўпроқ ишлай олишингиз мумкин. Ўйлаб кўринг, тушлик танаффуслари учун қанча вақт сарфлайсиз? Иш учун эса аслида қанча вақт кетади — интернет ўйинлари учун кетган вақтни ҳисобламасангиз керак? Ўзингиздан нолишни тўхтатинг. Яхши маблағ топиш ниятидамисиз — кўпроқ ишланг ва ақл ишлатиб, самара кўрсатишга ҳаракат қилинг. Ёмон инсонлар -Сиёсатчилар бизларни қутқаради. Улар албатта, ўрта табақа вакиллари ҳақида қайғуриши лозим. Бироқ, улар  бўлмаса, сеҳргар учиб келадими? Ўз иқтисодий ҳолатингизда ўзгаларни айблаш — идрок даражасининг яққол мисоли. Идрокли ва кенг фикрли инсон доим ҳамма ҳолатлардан яхшиликни топа олади ва уларни ўз фойдасига ишлата олади. Сиёсатчиларга суяниб яшашни тўхтатинг ва ўз пулларингиз ҳақида қайғуришни ўз қўлингизга олинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top