Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун кунда инсон яхши яшаш учун тинимсиз ишлашга ва бошқалар билан муроса-ю мадора қилишга ҳаракат қилади. Кун ва ой охирига бориб эса киши чарчаганини ҳис қилади. Кун охирини тасаввур қилинг. Вазифалар тугалланиш муддати яқинлашгач, телефон тинимсиз жиринглай бошлайди, ўқилмаган хабарлар сони ортаверади, танаффус ҳақидаги ўйлар эса тобора саробга айлана бошлайди. «Тўхташ керак эмас», — деймиз ўзимизга. Бу тушунарли ҳолат, бироқ калта ўйланган қарор, бунинг учун эса келажакда ҳақ тўлашга тўғри келади. Кун давомида бизнинг организмимизга энергия захираларини тўлдириш учун танаффуслар керак бўлади. Бу худди автомобилга ёқилғи, телефонга — зарядка керакдек гап. Сиз қанча кўп қувват сарфласангиз, доимий танаффус қилиш шунчалик муҳим. Бироқ барча танаффус ҳам фойдали эмас.
Narrator 2 Психолог ва бизнес назариячилар микротанаффусларни энг самаралиси дея қайд этишмоқда. Улар қуйидагилар: 1. Бутунлай озод бўлинг — Агарда биз ўрнимиздан ҳам туришни истамай, қандайдир ишлар билан шуғуллансак, масалан, қўлимизга телефонни олиб, онлайн-шопинг ёки янгиликлар ўқиш билан шуғуллансак, нотўғри иш бўлади. Айнан шундай ишлар билан биз дам ола олмаймиз. Сайтларни томоша қилиш мияга худди иш қилишдек зўриқишни беради. Танаффуслар биз бутунлай барча нарсадан халос бўлганимиздагина фойда беради. Бу яқиндагина корейс олимлари ўтказган тадқиқот ҳам тасдиқлайди. Юзга яқин идора ходимлари 10 кун давомида танаффус вақти нима билан шуғуллангани ва ўз кечинмаларини ёзиб боришди. Олимлар тўрт турдаги машғулотни ажратиб олишди: ёзилиш (масалан, чўзилиш ёки шунчаки паришонхотирлик), таом истеъмол қилиш, дўстлар билан суҳбатлашиш ва ақлий фаолият (янгиликлар ўқиш, электрон почтани текшириш).
Narrator 1 Қайси анаффуслар фойдалироқ экан? Жавоб: Фақатгина ўзини эркин тутган ёки дўстлари билан суҳбат қурган ходимлар. Яна бир тадқиқот шуни исботладики, танаффус вақти смартфондан фойдаланган ходимлар куннинг иккинчи ярмида ўзини янада ҳорғин ҳис эта бошлаган. Психологияда бизнинг диққатни жамлаш қобилиятимиз ҳақида машинадаги ёқилғи истеъмолига ўхшаш таниқли назария мавжуд: бир ҳаракат учун қанча кўп куч сарфласак, қолганлари учун шунча кам қувват қолади. Шу сабабли танаффус вақти ўзни бўш қўйиб, қувват захираларин тўлдириб олиш зарур. 2. Куннинг биринчи ярмида қисқа танаффуслар қилинг. Дам олишни айнан биз ташкиллаштиришимиз жуда муҳим. Кўпчилик тушликка нисбатан эрта тонгдан ғайратга тўлиб тошади. Шунинг учун биз тик оёқда туролмай, йиқилгунимизга қадар дам олишни ортга сураверамиз. Тадқиқотга мувофиқ, тонгги танаффуслар янада кўпроқ фойда беради.
Narrator 2 У узоқ муддатли бўлиши шарт эмас, бир неча дақиқа ҳам етади. Агарда ўз танаффусингизни ортга суриб келаверсангиз, охир-оқибат ишларни йиғиштириб қўйсангиз ҳам дам ололмай қоласиз. Яхшиси, ўзингиз учун тез-тез, бироқ қисқа танаффуслар ажратинг. Идорадан чиқинг — Катта идора биносида ишлаб, кун бўйи бир ерда вақт ўтказиш табиий ҳол. Агарда сув ичиш ёки ошхонага чиқиб турсангиз жуда яхши. Айниқса, ташқарига чиқиб, иш ҳақида бироз ўйламаслик катта фойда беради. Бир неча дақиқа очиқ ва тоза ҳавода нафас олишга ҳаракат қилинг. Бунда кичик шаҳар боғлари ҳам яхши ёрдам беради. Шундай фикрлар борки, тинимсиз меҳнат қилиш — муваффақият гарови. Бироқ ҳақиқат бироз бошқача: бизнинг руҳий ва жисмоний захираларимиз чегараланган. Ишдан четлашишга хизмат қилувчи кичик, бироқ доимий танаффуслар — ўз шахсий лаёқатингизни бутунлай намоён этишнинг ягона йўлидир.