3:25

Сўнмас имонга йўл

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Имонимизнинг асоси бу –Масиҳнинг қурбонлигидир. Усиз биз Худо билан бузилган ва тиклаб бўлмас муносабатимизни тиклай олмасдик. Худога шукурки, унга томон йўлни Унинг ўзи очиб берди. Юҳанно 16 боб 32 оятда Масиҳ шундай дейди: “Шундай вақт келадики, ҳатто келди ҳам, сизлар тарқалиб, ҳар бирингиз ин–инингизга кириб кетасизлар. Мени ёлғиз қолдирасизлар. Бироқ Мен ёлғиз эмасман, чунки Отам Мен биландир.” Бу парчада Исо Масиҳ шогирдларини айбламаётган эди. Уларнинг имони ҳақиқий, бироқ у тартибсиз ва бир нарсага қаратилмаган эди. Улар ҳаётнинг баъзи муҳим ҳолатларида шу имонларини ишлатишни билмас эдилар. Ҳаворийларнинг фикрлари тарқоқ, ҳар бирининг Масиҳдан ташқари яна бошқа қизиқишлари бор эди. Муқаддас Руҳнинг қалбимизда ишлаган ажойиб ишидан сўнг, Худога келамиз ва унинг билан муносабатни тиклаймиз.

Narrator 2 Ана шундан кейин, Унга бўлган имонимизни кундалик ҳаётимизда машқ қилдиртиришимиз керак. Аниқроғи имонни ҳаётда қўллашимиз керак бўлади. Агар шундай қилмасак, Худонинг хизмати учун бўлиниб, тарқалмай, ҳаётимиздаги бўшлиқ ичида тарқалиб йўқолиб қоламиз. У ерда вайрона ва унумсизликда қолиб, Худонинг баракаси нималигини билмай яшаб ўтамиз. Биз шуни истаймизми? Албатта ўзимизга қолса буни истамаймиз, аммо баъзан Худо биз тушунмайдиган ҳолатда ишлайди. У бизни айнан ўшандай ҳолатга тушириб қўяди. Ҳаётимиздаги бўшлиқ ва тартибсизликларга қарамай, Худога шукр қилишни ўргатади. Масиҳ шундай дейди: “Мени ёлғиз қолдирасизлар.” Унинг бизга бўлган ғамхўрлигини кўрмай, уни ташлаб кетдикми? Ҳаётимизда Худонинг ишлашини кўрмаяпмизми? Худонинг иродасига кўра қоронғу кунларни бошимиздан кечирамиз.

Narrator 1 Худо ҳаётимизда истаган ишини қилишига рухсат беряпмизми? Худонинг марҳаматидан, ҳузуридан узоқда бўлишга тайёрмизми? Масиҳни ҳаётимизнинг Раббисига айлантирмас эканмиз, ўз қизиқишларимиз ва манфаатларимиз учун яшаб юраверамиз. Албатта бизнинг имонимиз ҳақиқий, аммо доимий деб бўлмайди. Аммо Худо ҳеч қачон шошмайди. У бизни турли ҳолатлардан – Руҳий очлик ва чанқоқликка тўла саҳродан, Худонинг ҳаётимизда ишлаётгани кўринмайдиган қоронғуликлардан, турли имонимиз ёрдамга келадиган синовлардан ва Худога шукурки, хурсандчиликлардан ҳам олиб ўтади. Ҳар биридан ўтиб олишимиз учун бизга Муқаддас Руҳ ёрдамини ва доноликни ҳам беради. Шундай ҳолатлар орқали у бизнинг имонимизни синайди, тоблайди ва мустаҳкам қилади.

Narrator 2 Масиҳ яна шогирдларига далда бериб шундай дейди: “Дунёда қайғу–алам чекасизлар. Лекин дадил бўлинглар, Мен дунёни енгдим.” У ҳаётимизда нималар содир бўлишини аввалдан биларди, шунинг учун ҳам бизга далда бериб деди: “Мен дунёни енгдим”. Унинг шогирдлари ва издошлари эканмиз, биз ҳам ҳаётимиздаги қийинчиликларга қарамай, у билан бирга ҳаммасини енгамиз. Худо бизга керакли бўлган нарса нима эканини билади ва Ўз режасига кўра ҳаётимизда ишлайди. Биз кўпроқ моддий ва кўзга кўринадиган нарсаларга муҳтожмиз ва уларни Худо бизга бериши керак деб ўйлаймиз. Аммо Худованд биз чиндан нимага муҳтожлигимизни билади. У бизни Осмон шоҳлигига тайёрлаш йўлида ишлайди. Бу йўлда эса табиийки, биз ўзимиз меҳр қўйган нарсалардан, дунё таклиф қилаётган бойликлардан воз кеча олсаккина, ҳақиқий ва сўнмас имонга эга бўламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top