3:29

Нега Худога ишонишим керак?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Мен Худони кўрмаяпман, эшитмаяпман ёки ҳис қилмаяпан. Унинг мен билан иши йўқ. У мени ташлаб қўйгандек. Шундай экан нега уни севишим керак? Нега жамоатга боришим керак? Нега ишонишим керак? Яқинда бир биродаримни кўргандим. У охирги пайтларда шундай саволлар билан юрганини айтиб қолди. У билан ўтириб дилдан гаплашдик. Шунда у ўзини қийнаётган саволлар ҳақида шундай деди: “Мен деярли бир неча йилдан бери ўзимга ва Худога шундай саволларни бераман. Шунча йил Худога эргашиб, жамоатга бориб энди бирдан уларнинг барини ташлаш менга ақлли иш эмасдек туюляпти. Имонли дўстларимни кўзим қиймаяпти. Албатта бошқа дўстларим ҳам бор. Агар жамоатни ташласам, имонли дўстларим вақт ўтиб, мендан ҳафа бўлмай қўйишади. Аммо ичимда бир нарса фақат Худони ҳис қилмаётганим учун Ундан воз кечиш ёш боланинг иши эканини айтиб турарди.

Narrator 2 Худони ҳис қилмасам ҳам, уни севишим кераклигини билардим. Бу фақат мени Худо билан муносабатимга эмас, бошқалар билан ва ишимга таалуқли эди. Тасаввур қилинг агар бутун дунёдаги одамлар елкаларидаги маъсулиятларини фақат “истаган” пайтларидагина қилса, нима бўлади? Яна ҳатто менинг Худо ва Муқаддас Калом ҳақидаги чекланган билимим билан шуни биламан-ки, имонга эга бўлмай, Худони мамнун қилишнинг иложи йўқ. Аммо менинг Худога бўлган севгим ва ишончим борган сари заифлашиб борар ва мен яна ҳам саҳронинг ичкарисига кириб бораётганимни ҳис қилардим. Ҳатто бу қурғоқчиликдан қандай чиқишни ҳам билмасдим. Аммо мен бу ҳолатдан чиқишни, Худо билан аввлги муносабатимни тиклашни истадим. Авваллари Худонинг ҳузури мен учун ҳақиқий эди. У менинг юрагимда ишларди. Мен бир неча марта Муқаддас Руҳга тўлган ажойиб пайтларимни яхши эслайман.

Narrator 1 Кўз ёшларимни тия олмай, Худо олдида тиз чўкиб, Унинг марҳамати ва қудратини ҳис қилган ва аниқ англаган пайтларим бўлган. Буларнинг бари Худонинг ғайритабиий ишларининг натижаси эканини билардим. Ўша пайтларни эслаб, соғиндим. Шунда бир нарсани англадим. Худони ҳис қилмаётганим учун Унга бўлган имонимдан воз кечиш, ўша мен бошимдан кечирган ҳамма нарсаларнинг ёлғон бўлганини тан олиш билан баробар эди. Кейин Худо менга нима сабабдан бу саҳрога тушиб қолганимни эслатди. Мен Худо ҳаётимда қилган ажойиб ишларини унутиб қўйган эканман. Чиндан ҳам кўп ҳолларда Худо бизнинг ҳаётимизда қандай ажойиб ишлар қилганини унутиб қўямиз. Исроил халқи Мисрни ташлаб ваъда қилинган ерга кетаётганларида саҳродаги қийинчиликлардан нолидилар. Улар: “Сувсиз ва овқатсиз бундай сарсон бўлиб юргандан кўра, Мисрда ўлиб кетганимиз яхшийди”, дейишди.

Narrator 2 Улар ўша пайтдаги ўтиб кетадиган муаммоларга диққатларини қаратиб, Худонинг уларни қудрат ва мўъжизалар билан олиб чиққанини унутдилар. “Ёдингизда тутинг: сизлар Мисрда қул эдингиз, Мен қудратим ва ажойиботларим билан сизларни у ердан олиб чиқдим. Шунинг учун, Шаббат кунига риоя қилинглар, деб амр этдим.” “аммо улардан қўрқманглар. Эгангиз Худо фиръавнни, бутун Мисрни нима қилганини эсингизда тутинглар. Эгангиз Худо Ўз қудрати ва ажойиботлари билан сизларни у ердан олиб чиқди, буюк синовлар, аломату мўъжизалар кўрсатди. Буларни ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Сиз қўрқаётган ҳамма халқларни Эгангиз Худо худди ўша аҳволга солади.” Қачонки, ким биландир, келишмовчиликка бориб қолсам, у билан ўтказган вақтларимни эслайман. Бу менга муносабатни сақлаб қолишимга ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top