3:33

Имон андозаси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Худога ишонган одам ўз имонининг қанчалик мустаҳкам ва тўғри эканини аниқлаштириб олиши керак. Муқаддас Каломда ҳақиқий имоннинг қандай бўлиши кераклиги ҳақида жуда кўп ёзилган. Биз бугун айнан Исо Масиҳ истаган имон ҳақида суҳбатлашамиз, кўрингчи, сизнинг имонингиз ҳам мана шу сифатларга тўғри келармикан?! Исо Масиҳ одамларнинг қандайлигини яхши биларди, шунинг учун унинг ортидан эргашиб юрган кўпчилик, нима сабабдан эргашиб юрганини яхши биларди. Мўъжиза ва аломатларни кўп кўрган бўлса ҳам, ҳалигача Исо Масиҳнинг кимлигини англаб етолмаётганлар бор эди. Исо уларга қарата шундай деди: “Сизлар аломату мўъжизалар кўрмагунча ишонмайсизлар! — деди унга Исо.” Юҳанно китобида Худованд истаган имон эгаси ҳақида батафсил ёзилган. Ўша пайтда Кафарнаҳум шаҳрида бир сарой амалдорининг ўғли касал бўлиб ётган эди.

Narrator 2 Бу одам Исонинг Яҳудиядан Жалилага келганлигини эшитиб, Унинг олдига борди. Исога: “Юринг, ўлим тўшагида ётган ўғлимга шифо беринг”, деб ёлворди. — Сизлар аломату мўъжизалар кўрмагунча ишонмайсизлар! — деди унга Исо. — Юра қолинг Ҳазрат, ўғилгинам ўлиб қолмасин! — деди сарой амалдори Унга. — Сиз бораверинг. Ўғлингиз соғ–саломат, — деди Исо. У одам Исонинг айтганига ишониб, жўнаб кетди. У ҳамон йўлда экан, хизматкорлари унга пешвоз чиқиб: — Ўғлингиз соғ–саломат, — деган хабар келтирдилар. — Қайси соатда аҳволи енгиллашди? — дея сўради у. — Кеча тушда, соат бирларда иситмаси тушди, — дейишди хизматкорлар. “Ўғлингиз соғ–саломат”, деган сўзларни Исо айнан шу вақтда айтганини боланинг отаси англади. Шунда ўзи ва бутун хонадони Исога имон келтирди.” Жуда қисқа аммо етарлича маълумот берадиган парча. Бу одам узоқдан, Масиҳнинг шифоловчи қудрати борлигига ишонган ва унинг хабарларини эшитган бир одам бўлган.

Narrator 1 Чунки Каломда ёзилишича, у Кафарнахум шаҳридаги бир сарой амалдори эди. Бундай одамлар етарлича дунёвий ва диний билимга эга бўлган одамлар бўлишади. Шундай экан, у Исо Масиҳ ҳақида етарлича билимга эга бўлган, у ҳақида суриштириб ўрганган бўлиши керак. Шунга кўра, у Масиҳнинг олдига ёрдам сўраб келди ва у айтганига ишониб кетди. Ишонди, амалда қўллади ва ишончининг мевасини кўрди. Уйига келгач уни кутиб олишди. “Ўғлингиз соғ–саломат, — деган хабар келтирдилар. — Қайси соатда аҳволи енгиллашди? — дея сўради у. — Кеча тушда, соат бирларда иситмаси тушди, — дейишди хизматкорлар. “Ўғлингиз соғ–саломат”, деган сўзларни Исо айнан шу вақтда айтганини боланинг отаси англади.” У бу мўъжиза Исо Масиҳнинг қудрати билан бўлганми ё йўқми, текшириб кўрмоқчи бўлиб, сўради: “— Қайси соатда аҳволи енгиллашди? — дея сўради у.” Қаноатлантирадиган жавобни олгач: “Шунда ўзи ва бутун хонадони Исога имон келтирди.”

Narrator 2 Худо ҳар биримиздан мана шундай, унинг айтганларига ишонадиган имонни кутади. Исо Масиҳ унга ваъда берди. “Сиз бораверинг. Ўғлингиз соғ–саломат. ” Бу ерда буйруқ ва ваъда яширинган. Биринчиси: “Ўғлинг яшайди”, иккинчиси, “Уйга бор”. Муқаддас Калом орқали Худованд бизга жуда кўп ваъдаларни беради. У ваъдаларга ишониш ёки Ундан аломат кутиб ўтириш бизнинг танловимиз. Агар ишонсак, ўша амалдор каби натижасини кўрамиз ва Худога ҳамду санолар ўқиймиз. Кейин эса ўша ишонч асосида Худо буйруғини бажаришимиз керак. Шундагина, Худо истаган натижага эришамиз ва имонимизнинг самарасини кўрамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top