3:13

Ғамхўр Худо 02

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарларимиз билан яна мавзуларимиз орқали ғойибона бўлсада учрашгунимиздан бенихоят хурсандмиз. Азиз биродар опа-сингиллар, сизнинг ҳам ўз тарихингиз бор.

Сизнинг тарихингиз қачонлардир бошланган, унинг давоми бор ва қачондир якунланади. Ҳар биримизнинг тарихимизга бизга ҳаёт, мақсад ва бутун тарихимизга маъно ато этган ва биздан жавоб кутадиган Кимсанинг борлигини англатувчи кўринарли исботлар қўшиб тўқилган.

Азиз аёллар, Худованд билан доимо бирга бўлиш орқали, сиз ҳам Ривқо сингари, Худо сиз билан қизиқиши ҳақида билиб оласиз. У сизни кўради ва билади! Кимдир шундай деган экан: “Ҳаммадан кўра кўпроқ аёллар кўринмас бўлишдан қўрқади”. Сиз ҳам шу тасдиққа қўшиласизми?

Нима учун? Муқаддас Китобдаги Худонинг исмларидан бири Эль Рой – “Кўрувчи Худо” демакдир. Шу исм билан Худо мисрлик Ҳожар исмли аёлнинг ҳаётидаги энг қийин дақиқаларда унга Ўзини очди.

Сиз бу воқеани Ибтидо китобининг, 16 бобида аёллар билан биргаликда ўқишингиз ёки бошқа аёлларга ҳикоя қилиб беришингиз мумкин. Иброҳим билан Соронинг фарзанди бўлмаган. Шарқда бефарзандлик ҳар доим Худонинг жазоси ҳисобланиб келган, шу сабабдан Соро ўша давр одатига кўра ўз канизаги Ҳожарни ёлғондакам она қилишга қарор қилди.

Ҳожар Иброҳимдан ҳомиладор бўлгандан кейин, ўз бекасини менсимай қўйди. Шунга кўра Соро уни қийнай бошлади ва Ҳожар уйдан қочиб кетди. Худо Ҳожарни чўлда топиб олди ва у билан суҳбатлашди, унга фарзандининг келажаги ҳақида гапирди ва бекасининг уйига қайтиб боришни буюрди.

Худо унга нафақат унинг муаммоларини кўрувчи, балки келажагини ҳам кўра оладиган Худо сифатида очилди. Сиз ҳозир руҳий томондан қай даражада бўлишингиздан қатъий назар, Худо учун сиз қадрлисиз. У сизни яратишдан аввал сизни кўрган ва билган.

“Бутун ичларимни сен бунёд этдинг, онам қорнида мени ташкил қилдинг. Сенга шукрлар қиламан, мен ҳайбатли суратда яратилганман, санъатинг ажойибдир Сенинг, буни жон деб тан оламан. Шаклим Сенга сир эмас эди; пинҳона вужудга келганимни, ернинг тубан жойларида тўқилганимни, ҳаммасини ҳам Сен биласан.

Ҳамон пушт шаклида эканман, кўзларинг кўрарди мени. Ҳали бир кун ҳам яшамаганимда, Сен кунларимни тайин қилиб, ҳаммасини китобингга ёзган эдинг. Сенинг муддаоларинг менга жуда азиздир, улар қанчадан–қанчадир, эй Тангрим! Уларни санаб чиқадиган бўлсам, қум зарраларидан кўпроқ бўлиб чиқар.

Мен бир ухлаб, уйғонсам, ҳали ҳам Сен билан биргаман.” Забурнинг 138 саноси 13 ва18 оятлари. Азизлар, шунинг билан мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top