2:40

Ғамхўр Худо 03

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарларимиз билан яна мавзуларимиз орқали ғойибона бўлсада учрашганимиздан бенихоят хурсандмиз. Биз қонунни бузсак, инсонларга зарар келтирсак, ёки Худони ранжитсак, У бунга жиддий муносабатда бўлади ва буни гуноҳ, деб ҳисоблайди.

Биз Худо истагандек эмас, аксинча инсонга хос фикр юритсак ёки нимадир қилсак гуноҳ қилган бўламиз. Гуноҳ бизнинг фикрларимизда, муносабатимизда ёки ҳаракатларимизда ифодаланиши мумкин.

Худонинг Муқаддас Китобдаги меъёрлари Унинг юрагини акс эттиради, биз Унга қарши чиққанимизда ва ўз ихтиёримизга кўра иш тутганимизда, Худонинг бизга беришни истаган энг яхши нарсаларидан маҳрум бўламиз ва шу тарзда Уни ранжитамиз.

Айнан шу Худо билан мулоқот қилиш диндорликдан фарқ қилишини кўрсатиб туради. Дин бизни қабул қилиши, севиши ва кечириши учун тўғри йўл тутишимиз керак, деб айтади. Исо Масиҳ орқали Худо билан алоқа қилишимиз қилган ишимизга асосланмайди, чунки биз аллақачон қабул қилиндик, севилдик ва кечирилдик.

“Мен аминманки, на ўлим ва на ҳаёт, на фаришталар ва на жин–ажиналар, на ҳозирги ва на келгуси ҳодисалар, на баландликлар ва на чуқурликлар ҳамда на яратилган бошқа бирон мавжудот Раббимиз Исо Масиҳ шахсидаги Худо севгисидан бизни жудо қилишга қодир эмас.” Римликларга мактубининг 8 боби 38 ҳамда 39 оятлари.

Биз оятда гапирилган, юқорида баён этилган “Мусонинг Қонуни” бўйича яшамаймиз, лекин барчамиз ўзимизга маълум аҳлоқий, этик ва маданий меъёрларга амал қилиб яшаймиз. Сиз аёллар ҳам шу меъёрларни бажаришга жон-жаҳдингиз билан ҳаракат қиласиз.

Агар уддалай олмасангиз, ўз заифлигингизни атрофдагилардан бекитиш учун барча чораларни кўрасиз. Биз энди лаънати эмаслигимиз ҳақидаги фикр, ўзимизга бўлган муносабатимизни ўзгартира оладими? Биз Масиҳда қадрли эканлигимизга ишонишимиз мумкин.

Ҳаётимиз давомида турли муаммолар, қийинчиликларга дуч келамиз. Лекин Худованд бизни ташлаб қўймайди. Муаммолар доимо бор ва бўлади ҳам. Ҳечқиси йўқ азиз биродарлар, муаммолар орқали ҳеч нарса бизни Худованддан узоқлаштира олмайди. Худо кечирим сўраганларни кечиради.

У шунчаки кечиримли Худованддир. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top