2:48

Mасиҳ ва ибодат 04

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашганимиз учун Худовандга шукроналар айтамиз. Азизлар, Худованд билан вақт ўтқазиш учун аниқ бир жой танланг.

Саждада қилишда диққатингиз чалғишидан эҳтиёт бўлиш учун тинч ва хилват жой топинг. Агар ёлғиз қолишни иложи бўлмаса, диққатингизни бир жойга жамлашга ўрганишингиз керак.

Агар ўз хонангизда сокин вақтни ўтказолмасангиз, балки қуйидаги жойлардан бирортаси сиз учун қулай келар: яқиндаги бирор-бир ибодатхона; мактаб кутубхонасининг бир бурчаги ёки уйдаги кутубхона.

Ёлғиз ибодат қилишингиз ва Инжил ўқишингиз учун сиз қулай деб ҳисоблашингиз мумкин бўлган яна бошқа жойни танлаш мумкин. Биз ҳар бир нарсани бирор-бир мақсад, муддао ёки сабаб билан қилишимиз лозим. “Мақсадсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмас”.

Ибодатдан мақсадимиз эса Худо билан алоқа ва ўзимиз билан тўқнашув бўлиши керак. Сокин вақт пайтида биз қаерда муваффақиятсизликка учраяпмиз ва олдимизда турган вазифа нималардан иборат? Худовандга шуларни айтиб ўзимизни топширишимиз керак.

Бу вақтда биз кечаги жангдаги курашларимизни қайтадан кўриб чиқишимиз ҳамда эртанги кун ҳужумларимизни режалаштиришмиз лозим. Бугун сиз асосан қандай руҳий муҳтожликларни сезяпсиз? Кеча қандай курашларга дуч келдингиз? Сокин вақт ўз ичига Муқаддас Китобни ўқиш, ибодат, сажда ва фикрлашни қамрайди.

Сокин вақтнинг ҳамма жиҳатлари бир-бири билан чамбарчарс боғланган, яъни ҳақиқатда барчаси билан бир вақтнинг ўзида шуғулланса бўлади. Мисол учун: шукрона ва мадҳ этувчи Забур хонишларини ўқишдан бошланг. Уни ўқир экансиз, ҳақиқатан сиз Худони чин юракдан маҳд этиб улуғлашда давом этасиз.

Шундан сўнг Муқаддас Китобдан бошқа оятларни ўқишга ўтинг, масалан, Римликларга 8 боб. Ўқиётганингизда сизга очилган ҳар бир ҳақиқат учун Худога раҳмат айтиб, яна ўқишни давом эттиринг.

Бу нарсани бошлаганингизда Худога қанчалик кўп миннатдорчилик билдиришингиз ва Уни мадҳ этишингиз кераклигини кўриб ўзингиз ҳам ҳайратланасиз. Бироқ ўқиб ибодат қилганингиздан сўнг, сокин қолиб Худонинг сизга кўрсатаётган йўл-йўриқларига қулоқ тутинг.

Дилингизда туғилган қатъий фикрларни қоғозга ёзиб, улар учун ибодат қилинг. Қўшимча мақсад сифатида Муқаддас Битикларни ёд олиш ёки Муқаддас Китобдан ва ҳамду сано қўшиқлардан ўқиш мумкин. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди.

Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, албатта ушбу сайтимиз ҳақида бошқа биродарлар билан ўртоқлашинг. Ҳозирча хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top