2:52

Туш кўриш 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-омонликда учрашиб турганимиздан Худовандга шон-шарафлар бўлсин. Азиз биродарлар, агар кимнингдир тушида ўлган қариндоши кўринса, у қабристонга егулик олиб боради.

Бу барча одатлар тушни англаб етиш учун қилинаётган ҳаракатлардир. Одамлар яхши тушлар ҳам кўради. Бу тушлар одамларни қувонтиради, уларда келажакка ишонишга умид уйғотади.

Негаки, яхши тушлар инсонларнинг эзгу мақсадлари билан мос келади. Бир киши айтган экан: “яхши туш жаннатдан бир белгидир. Яхши туш кўрган инсон гўёки жаннатда юргандай бўлади ”.

Одамлар шунчалик жаннатни қўмсашадики, тушларида гўзал маскан тасвирланади. Бу гўзал манзараларда яшаш инсонларнинг самимий хоҳишидир. Осиёда яшовчи кўп халқлар учун “туш” муҳим аҳамиятга эга. Туш ҳақида кўп ривоятлар, афсоналар бор.

Туш кўрган инсон аввалом бор, Оллоҳнинг хоҳиш-иродаси нима экан, деб савол беришади. Биз Темалнинг мисолида буни кўриб турибмиз. У Худо, ҳақиқат, жаннат тўғрисида кўп мулоҳаза юритди.

У ғайритабиий туш кўрди. Оллоҳ унга туш бериб, унинг тақдирига, изланишларига бефарқ эмаслигини билдирди. Парвардигор инсонга тушлар бериши шубҳасиз. Шу сабабдан биз бугунги мавзумизда “туш” ҳақида гаплашсак, аминманки, вақтимизни бекорга сарфлаган бўлмаймиз.

Туш ҳақида фикр юритишимиздан асосий мақсадимиз, Худо тушга қандай муносатда бўлиши, ва туш орқали Эгам бизга нима демоқчи эканлигини билишдир. Хўш “туш” ўзи нима? Қандай қилиб туш кўриш мумкин ва ҳоказо саволлар одамларни ўйлантириб келади.

Бу борада кўпгина изланишлар ва фикрлар билдирилган. Бундан ташқари, “туш” ни тушуниш, ва уни таъбир қилиш учун инсоният фикрлар, қонун-у, урф-одатлар ўйлаб топди. Бу қонунлар шубҳасиз, одамлар туш кўрганда қандай йўл тутиш мумкинлиги ҳақидадир.

Туш кўрганда қандай ҳаракат қилишдан мақсад нима? Авваломбор, туш кўрган инсон Эгамнинг хоҳиш-иродасини, ўзининг тақдири нима кечишини билишни истайди. Кўпгина саволларимизга жавоб топишимиз учун эса биз масиҳийлар Худонинг Сўзи — Муқаддас Каломга мурожаат қиламиз.

Таврот, Пайғамбарлар китоби, Забур ва Инжили Шарифни Худонинг Ўзгармас Сўзи инсоният учун энг обрули, бебаҳо ва насиҳат қиладиган Муқаддас Калом деб тан олиб, ўрганишга киришамиз. Муқаддас Китобда ёзилишича, тушлар оддий, табиий ва самодан, яъни Худодан келадиган тушлар бўлар экан. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top