3:02

Туш кўриш 04

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-омонликда учрашиб турганимиздан Худовандга шон-шарафлар бўлсин. Азиз биродарлар, Туркиянинг жануби-ғарбий вилоятига қарашли бир шаҳарда бир йигит яшар эди.

У яшаган шаҳар Туркиянинг Истамбул, Измир каби йирик шаҳарларига жуда олис эди. Бу улкан шаҳарларнинг олисдалиги Уни хавотирга солмасди. Бироқ уни хавотирга солган нарса: “ ҳаёт, Оллоҳ Ким ва У Қандай, нима учун инсон азоб-уқубат чекиб яшаяпти?” каби саволлар эди.

Қалбида содир бўлаётган нотинч кунларнинг бирида у туш кўрди. Тушида “оппоқ либос кийган бир Зот унга юмшоқ овозда: “сенинг қалбинг тўғри нарсани излаяпти. Оллоҳни излашда давом эт”, — деди”.

У кўрган туш уни ҳайратда қолдирди. Йигит ўзига-ўзи савол бера бошлади: “Бу оқ либос кийган Ким? Нима учун У менга бундай деди? У саволларига жавоб топа олмасада, тушида кўрган Зотнинг айтган сўзларини эшитиб интилиши бекорга эмаслигини тушунди.

У Оллоҳ ҳақида янада кўп фикрлай бошлади. Худони янада кўпроқ қидира бошлади. Орадан бир ярим йил ўтгандан сўнг йигитнинг тушида яна Ўша оқ либос кийган Сиймо намоён бўлди. У “Оллоҳни излашда давом эт. Ҳақиқатга Ҳазрати Исо Масиҳ орқали борса бўлади”, — деди.

У тушида кўрган Зотнинг сўзларини иккинчи бор эшитиб, Унинг айтганлари ҳақ эканига бутунлай ишонч ҳосил қилди. Орадан кўп вақт ўтмай у йигит радио эшитиб турганда “Инжил”, “Масиҳ” ва “Исо” деган сўзлар унинг эътиборини жалб қилди.

Бу эшиттирувда “Исо” нинг Кимлиги ҳақида сўз борарди. У радиода бериладиган “Исо Масиҳ” ҳақидаги эшиттиришни ҳар сафар тинглаб борар. У Ҳазрати Исо Масиҳ ҳақида эшитган сайин, “Инжили Шариф” Муқаддас Китоби ва “Ҳазрати Исо Масиҳ” ҳақида ёшлигида эшитган нотўғри фикрлари йўқола борди.

Шундан кейин, Темал Исо Масиҳга ишониб, гуноҳлари учун кечирим сўради. Ҳақиқатга Ким орқали бориш мумкинлигини Худонинг Руҳи унга очиб берди. Бу гуноҳкор дунёда ҳақиқатни топиб бўлмайди.

Фақат Муқаддас Китоб Инжили Шариф Ҳазрати Исо Масиҳнинг Ўзи ҳақида айтган шундай сўзлари бор: “Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман”. Йигитнинг туши амалга ошди. У ҳақиқат Ким эканлигини билиб олди. Бу Ҳақиқат уни жаннат сари етаклайди.

Жаннат қанақа бўлиши тўғрисида ҳаворий Юҳанно Ваҳий китобининг 21 боби 16 ва 17 ҳамда 18 ва 21 оятларида эслатиб ўтган. Азиз дўстим, бу бебаҳо масканни қўлдан бой берманг. Парвардигор тушларингизда шу жаннат кўчаларини кўришга имкон берсин.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top