3:12

Худо бизни ишлатади 01

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азизлар билан яна ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан бенихоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, Муқаддас Руҳга тўлган ҳаёт – бу Масиҳга тўлган ҳаётдир.

Муқаддас Руҳга тўлган масиҳий, Римликларга мактубининг 6 боби 11 оятига кўра, ўзини гуноҳ қаршисида ўлик, лекин Исо Масиҳда Худо учун тирик ҳисоблайдиган одамлардир. Масиҳ энди ҳаёт тахтидадир. У – Худо! Бошқарувчи! Муқаддас Руҳ! Исо Масиҳни улуғлаш учун масиҳий ўзи ўлик бўлиши керак.

Агар у ўлик бўлса, унинг ҳаётини бошқарувини Ўз қўлига олган Раббимиз Исо Масиҳ Ўз севгиси у орқали ифода қилишни бошлайди. “Кўкда ва ерда барча куч-қудрат берилган” бу Зот энди бу қудратни Руҳий тўлган масиҳий орқали ифода эта олади.

Адашганларни топиш ва сақлаб қолиш учун келган Ўша Зот энди адашганларни масиҳий биродар орқали топишни бошлайди. У масиҳийни адашганлар ва муҳтожлар томон етаклайди.

У Ўз севгисини айтиш учун масиҳийнинг лабларидан фойдаланади. Унинг меҳр-шавқатли кенг қалби Руҳий тўла ҳаётда очиқ-ойдин намоён бўлади. Аслида, ҳақиқий маънони олиб қарасак, масиҳий ўз ҳаёти, ўз заифлиги ва мағлубиятини Исо Масиҳнинг куч-қудрати ва ғалабасига бўшатиб беради.

Улуғ миссионер, давлат арбоби Хадсон Тейлор таърифлаганидек “янгиланган ҳаёт”дир. Масиҳийнинг Муқаддас Руҳга тўлиши – бу унинг Исо Масиҳга тўлишидир.

У энди Масиҳни қайсидир бир масиҳийга ўз вазифасини бажаришида ёрдам берувчи деб ўйламайди, балки, тўғрироғи Исо Масиҳ масиҳий орқали ўша ишни бажаради. Масиҳ биздан У учун хизмат қилишимизни эмас, Унда биз орқали Ўз ишини бажариши учун имкон, йўл беришимизни хоҳлайди.

Бу Ҳаворий Павлус билган ўша машҳур кечинмадир: “Мен Масиҳ билан бирга хочга михлаб қўйилганман. Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳ менинг ичимда яшаяпти”. Галатияликларга мактубининг 2 боби 20 ояти.

Энди масиҳийнинг танаси Ўз хоҳиш-иродаси бўйича бошқарилади; барча шахсий хусусият, вақт ва қобилятлар энди бутунлай Масиҳникидир.Суюкли ҳаворий яна давом этади: “…энди танада яшаётганимга келсак, мени севган ва мен учун Ўзини фидо қилган Худонинг Ўғлига бўлган имон билан яшаяпман”.

Кимнинг имони? Бизни севган ва биз учун Ўзини фидо қилган, “самода ва ердаги барча куч-қудрат берилган” Худо Ўғлининг имони. Азиз биродар, шу ҳақда ўйлаб кўринг! Бунинг маъносини англай оласизми? Агар англай олиб, ўз хоҳишингизни Муқаддас Руҳга Худога топширсангиз ҳамда борган сари Исо Масиҳ сизнинг ҳаётингизда эканлигини идрок этсангиз, сиз буюк саргузашт ёқасидасиз. Раббимиз Исо Масиҳ кўпдан-кўп адашган одамларни сизнинг кўнгилчан, Руҳий тўлган ҳаётингиз орқали Ўзига олиб келишни бошлайди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top