2:40

Болалар ва тарбия

MP3

Ассалому алайкум меҳрибон онажонлар. Фарзанд тарбияси ҳақида қанча гапирсак ҳам оз. Бугун фарзанд тарбиясида энг муҳим бўлган жиҳатлардан бири, фарзандга ота-онани ҳурмат қилишни ўргатиш ҳақида суҳбатлашамиз. Фарзандлар кичиклигида уларнинг тартибсизликларини, қулоқсизликларини енгилгина жазо билан тўғрилаш мумкин. Ëшлигидан ота-онага итоат қилишни ўрганган фарзанд ҳам, ўсмирлик ёшига бориб, ўз билганича иш тутишни истаб қолади. Уларнинг фикрича, нима ўйласалар, нимани тўғри деб билсалар ўша нарса ҳақиқат бўлиб туюлади. Ëш бўлганлари учун ҳам ота-онасининг ҳақлигини тушунмайдилар. Ота – она фарзандининг ёшидан ўтиб, у бошидан кечираётган нарсаларни, ҳисларни аллақачон бошидан ўтказган.

Шундай пайтда ўзларини қандай тутиш кераклигини энди биладилар. Ўшанда қилган ҳатоларини фарзандлари такрорламаслигини исташади. Бироқ афсуски, фарзандлар яна ўша хатони такрорлашга мойил бўлади. Хўш, бунинг олдини қандай олиш мумкин?! Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Эй фарзандлар, ота-онангизга итоат қилинглар, чунки бу Раббимизга маъқулдир». Бу ҳақидаги илоҳий буйруқ Худо ваъда қўшиб берган биринчи буйруқдир, чунончи: «Ота-онангни ҳурмат қил, токи барака топиб, юр юзида узоқ умр кўргайсан.» Агар фарзандларимиз Раббийнинг бу буйруғини бажармасалар, улар нафақат Худо мурувватларидан маҳрум бўладилар, балки уларнинг ҳаёти ҳам қисқаради.

Болаларимизга таъсир ўтказиш бизнинг қўлимизда эканлигини тушунамиз, улар учун ва уларни қатъий тартибга ўргата бориб тўғри тарбиялаш учун ҳам ибодат қилишга мажбурмиз. Фарзанд тарбиялаб, уларни вояга етказган ота-оналарнинг тажрибаларидан шуни билдик-ки, фарзандни фақат тарбиялаш эмас, улар ҳақида Худовандга ибодат қилиш ҳам керак экан. Ибодат қилиш тарбияни бошлашнинг илк қадамидир. Ҳар сафар фарзандингизни бирор нимага ўргатар экансиз, ундан олдин Худованддан ёрдам сўрашни, фарзандингиз қалбини тўғрилашни сўрашни унутманг. Итоатсизлик – бу ҳаракатга келтирилган такаббурликдир. Итоатсизлик руҳи шундай дейди: «Мен нимани хоҳласам, шуни қилмоқчиман, бу ҳақида Парвардигор ва бошқа одамлар нима деб ўйлаши мени қизиқтирмайди.»

Муқаддас Китоб эса бундай дейди: «Сеҳргарлик қандай гуноҳ бўлса, итоатсизлик ҳам шундай гуноҳдир.» Чунки иккаласи ҳам Худони бутунлай қабул қилмасликка олиб келади. Итоатсизлик бу бутпарастликдир. Худога ишонаман деган фарзанд, итоатсизликнинг бутпарастлик билан тенглигини билиши лозим. Чунки бу фарзанд Худонинг иродасидан ўз хоҳишларини устун қўймоқда. Агар фарзандлар ота-оналарини ҳурмат қилмасалар, бу энг аввало уларнинг юракларида бошқа бут борлигидан дарак беради. Бу бутлар – мағрурлик ва ўзини ўзи севишдир. Агар фарзандлар ота-онани ҳурмат қилишни ўрганмасалар, Раббийга ҳам итоатси

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top