Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азизлар билан яна соғ-омонликда учрашиб турганимиздан бенихоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, илоҳиётчи Исонинг Худо-инсонлигини бу қандай бўлиши мумкинлигини тушунмасдан қабул қилади.
Бу муаммони ҳал этадиган нотўғри ечимлар ё Масиҳнинг илоҳиётини, ё Унинг инсоний табиатини камситадилар. Уларнинг фикрлаш услуби шундай: агар У инсон бўлса, Худо бўлиши мумкин эмас.
У энг олий инсон бўлиши мумкин, лекин У Худо эмас. Исо даврида яшаган кўпгина яҳудийларнинг ечими ҳам шундай эди. Бошқалар бўлса, агар У Худо бўлса, У инсон бўлиши мумкин эмас, унинг инсоний табиати тасаввур, холос, дейишади. Кўпгина юнонлар мана шу ечимни ўртага ташлашган.
Яна бошқалар, Исони ҳам Худо, ҳам инсон деб қабул қилсалар-да, Унинг инсоний руҳи илоҳий Руҳ билан алмаштирилган, деб таъкидлашган. Яна баъзилар, Исо ҳам Худо, ҳам инсон бўлса, у ҳолда У икки шахсиятга эга бўлган, У икки шахс бўлган, деган фикрни илгари сурганлар.
Мана шу нотўғри ечимлар бизга огоҳлантиришдир: биз Масиҳнинг ҳам илоҳий, ҳам инсоний табиатини ҳисобга олишимиз шарт. Унинг инсоний табиатини камситишимиз, Унинг илоҳий табиатини улуғлаш эмас, ва аксинча. Энг муҳими шундаки, Масиҳнинг бир шахсида биз Худо ва инсон ўртасидаги муносабатни кўра оламиз. Масиҳ Ўзининг қутқариш фаолияти орқали Худо билан қандай муносабатга эгалигимизни билиш имконини очиб берди.
Демак, Худо ва инсон ўртасидаги тўғри муносабат бир-бирини камситмайди ёки табиатига раҳна солмайди. Худо ҳар доим мутлақ Ҳоким, Яратувчи ва Нажот берувчи Раб бўлиб, инсон ҳар доим Худо суратида яратилган тўлиқ жавобгар, масъул мавжудот бўлиб қолади.
Муқаддас Китоб ёзиб қолдирган тарихий давр Носиралик Исонинг тарихини ҳам ўз ичига олади. Муқаддас Китобдаги бошқа тарихий шахслар каби Исо шахси ҳам Муқаддас Китобдаги нажот тарихининг бир қисмидир. Шунга қарамай, У мана шу нажот тарихида ўзига хос, алоҳида ўринга эга.
Муқаддас Китоб тарихи ўз мақсади ва маъносига Исо Масиҳда эришди, биз буни аллақачон кўриб чиққан эдик. Шу сабабли биз, бутун Муқаддас Китоб, ҳатто Эски Аҳд ҳам Худонинг Масиҳ ҳақидаги гувоҳлиги, деб айта оламиз.
Худонинг Каломи бўлган Исо Масиҳ илоҳий-инсоний табиатга эгалигини биз олдинроқ айтиб ўтган эдик. Шундай экан, Муқаддас Китоб ҳам илоҳий-инсоний Калом эканлигини билиб олганимизда таажжубланмаслигимиз керак. Эски Аҳддаги пайғамбарлар Каломи илоҳий-инсоний Калом бўлган, инсон қиёфасига кирган Исо Масиҳда бажо бўлиб, Унда ўз маъносига эга бўлди. Лекин илоҳий Каломга гувоҳлик берган пайғамбарларнинг ўзлари инсон эдилар. Улар Худонинг номидан, худди Худонинг Ўзи гапираётгани каби башорат қилишган. Шунинг билан азизлар, мавзумиз охирлаб қолди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.