Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азизлар билан яна соғ-омонликда учрашиб турганимиздан бенихоят хурсандмиз. Азизлар, бугунги мавзумиз Худованднинг Каломи ҳақида боради. Азиз биродарлар, демак, Муқаддас Китоб – Худонинг Каломига пайғамбарлар ва Исо Масиҳ орқали берилган гувоҳликдир.
Бундан Муқаддас Китоб — Худонинг Каломи деган хулоса келиб чиқади. Лекин бу Калом инсонлар орқали уларнинг тарихий даври ва маданияти ичида берилган. Худо Исонинг инсоний табиатини тўхтатмагани каби, Муқаддас Китобни ёзиб қолдирган пайғамбарларнинг инсоний табиатини ҳам тўхтатган эмас.
Шу туфайли, Муқаддас Китобда уларни ёзиб қолдирган муаллифларнинг ҳам муҳри мавжуд. Уларнинг тили, фикрлаш тарзи, адабий услуби ва шакли, ҳамда уларнинг маданияти Каломни етказиб бериш усулига ўз таъсирини ўтказган.
Исонинг инсон қиёфасига кириши, Муқаддас Руҳ фаолияти орқали бокира қиз Марямда ҳомила ҳосил қилиш билан бўлган эди. Шу тарзда, Худо инсониятнинг гуноҳ билан табиий алоқасини бузиб, Исода нажот фаолияти учун зарур бўлган мукаммал инсонни ҳосил қилди.
Худди шундай, Худо Муқаддас Руҳи орқали Муқаддас Китоб ёзувчиларига илҳом бериб, Худо Каломини ёзиб қолдириш хатосиз бўлиши ва Худонинг ҳақиқати аниқ изҳор қилинишини таъминлади.
Биз Муқаддас Китоб хатосиз, нуқсонсиз деганимизда, у Худо хоҳлаган барча нарсани каму-кўстсиз изҳор қилишини назарда тутамиз. Худо инсониятнинг гуноҳкорлиги Унинг инсонга етказмоқчи бўлган ҳақиқатига халақит беришига йўл қўймайди.
Инсон қиёфасига кирган Калом билан Худо илҳоми остида ёзилган Каломни бир-бирига таққослаганда, улар ўртасидаги муҳим фарқларни таъкидлаб ўтиш зарур. Худонинг Каломи бўлган Исо Масиҳ Худо ва инсондир.
Шунинг учун, У Худо билан бир хил қудрат ва ҳокимиятга эга; шу сабабли биз Унга Худо сифатида сажда қиламиз. Аммо, Худонинг Каломи бўлган Муқаддас Китобга Худо сифатида сажда қилмаймиз.
Ундаги илоҳий табиат унинг ўзига тегишли бўлмай, қуйидаги икки факт, маълумот, тафсилот, далилдан олинган. Биринчидан, у Муқаддас Руҳ томонидан илҳомланиб ёзилган. Иккинчидан, у барҳаёт Калом бўлган ва маълум бир пайтга келиб инсон қиёфасига кирган Исо Масиҳ ҳақидаги илҳомланган Каломдир.
ИСО МАСИҲ Раббимиз — Бир шахс бўлиб, У ҳам ҳақиқий Худо, ҳам ҳақиқий инсондир. Бу нарса бизга ваҳий орқали очиб берилган.Худо Ўз каломаи бўлган ИСО МАСИҲНИ — бизларга гапириш ва орамизда ишлаш учун танлади.
Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.