2:54

Инсон табиати 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан соғ-саломат ғойибона учрашиб турганимиздан беҳад хурсандмиз. Азиз биродарлар, ҳар бир имонли ўз Муқаддас Китобига эга бўлмоғи лозим.

Агар сизда Муқаддас Китоб бўлмаса, иложи борича тезрок унга эга бўлишга ҳаракат қилинг. Муқаддас Китобни мутолаа қилиш нима учун зарур? Муқаддас Китобни шунинг учун мутолаа қилиш зарурки, у Худонинг бизга юборган мактуби.

Муқаддас Китобда бундай ёзилган: “Хеч қайси пайғамбар ўзининг инсоний хоҳиши билан башорат қилган эмас. Бу азиз одамлар Мукаддас Руҳ томонидан ҳаракатга келтирилиб, Худонинг сўзларини гапириб берганлар.” Бутрус китобининг иккинчи мактуби 1-боби, 21- ояти.

Муқаддас Китоб оддий китоб эмас. У инсон сўзи ҳам эмас, Худонинг Каломидир. Худонинг Ўзи Унинг рахбарлиги остида одамлар оркали бизга мурожаат қилади. Бу – Худонинг бизга юборган шахсий мактубидир.

Муқаддас Каломни шунинг учун мутолаа қилиш зарурки, у бизга Худо ҳакида ҳикоя қилади. Биз Худонинг фарзандлари бўлганимиз учун ўз Отамиз ҳакида кўпроқ билишни хоҳлаймиз.

Муқаддас Каломда бошдан охиригача бизга Худонинг кимлиги, Унинг қандай ҳаракат қилиши ва инсонлар учун Унинг режаси ҳакида ҳикоя қилади. Худони англаб етишимиз учун Унинг китобини мутолаа қилмоғимиз зарур. Унинг муқаддаслиги, одийллиги, меҳр-муҳаббатини Муқаддас Китобдан билиб олиш шундай ҳаяжонли-ки!

Худонинг Ўғли Исо Масиҳ ҳақида ўкиб туриб, биз Муқаддас Каломдан Худонинг аниқ сиймоси ҳакида тасаввурга эга бўламиз. Исо: “Мени кўрган Отамни кўрган бўлади” — деган эди.

Муқаддас Каломни мутолаа қилиш зарур, чунки у бизга ўзимиз ҳақимизда ҳикоя қилади. Муқаддас Китобни Ибтидо китоби бизга Худо эркак ва аёлни яратгани ҳақида ҳикоя қилади. Янги Аҳдда Исо эркак ва аёл учун мумкин бўлган икки такдир ҳақида ҳикоя қилади.

Муқаддас Китоб инсонни гуноҳкор ва нажотга муҳтож сифатида тасвирлайди. Муқаддас Китобни биз гуноҳни бизнинг устимиздан ҳокимлиги, бу эса Исо Масиҳ ёрдамида ағдарилиши мумкинлигини биламиз. Муқаддас Китобни мутоалаа қилиш жуда зарур, чунки у бизга масиҳийлик ҳаётида қандай қилиб муваффақият қозонишимиз мумкинлиги ҳакида ҳикоя қилади.

Ҳаворий Павлус бундай деган эди: “Сен эса олган таълиминг ва сенга топширилган омонатга содиқ қол, чунки бу таълимни кимдан олганингни биласан. Сен болалигингданоқ Муқаддас ёзувларни ўргангансан. Бу ёзувлар сени ИсоМасихга ишониш орқали доноқилмоқ ва нажот йулини кўрсатмоққа қодир. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top