2:41

Уй ҳайвонларидаги касалликлар

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Азизлар, биз кўпинча юқумли касалликлар ҳақида гапирганда, уларни одамдан одамга юқиши ҳақида кўп гапирамиз. Лекин, афсус, кўпгина касалликлар уй ҳайвонлари орқали ҳам одамга ўтади. Бугун айнан мана шундай касалликлар ҳақида сўз юритамиз.

Биз билан қолинг. Қу-иситма касаллиги. Ушбу касаллик об-ҳавоси қуруқ иқлимларда қўй, эчки ва мол боқиб, чорвачилик билан шуғулланадиган жойларда учрайди. Ушбу касаллик бит, касал одам ва ҳайвон орқали тарқалади ёки касал ҳайвоннинг сути, гўшти каби маҳсулотлари орқали юқиши ҳам мумкин. Ушбу одамнинг иситмаси чиқади, бошининг кўз соққаси орқасидаги қисми оғрийди.

Ёруғлик кўзни оғритади. Бемор жуда қувватсизланади. Жигари ва талоғи катталашиши мумкин. Қандай қилиб унинг олдини олиш мумкин? Сут қайнатилиши керак. Кана чақишидан сақланинг. Ўсимликлар, дарахтлар бор жойларда юрганда оёқларингизни ҳимоя қилинг. Баъзи жойларда иммунизация яъни, эмлаш ўтказилиши мумкин. Кейинги касалликнинг номи арбовирус иситма деб аталади. Ушбу вирус қон сўрадиган майда пашшалар орқали тарқалади. Одатда одамлар пашшалар ёки баъзан кана чаққанидан кейин ҳам касалланади. Бу касаллик иситма, бош оғриғи ва мускуллар оғриғини келтириб чиқаради. Баъзан одам қорни оғриб, қайт қилади, боши айланади, баданига тошмалар тошади, кўз оғриши ва бўйин лимфатик безлари шишиши мумкин.

Онда сонда одамлар, мияни шикастлантирадиган энцефалит — бош мия ялиғланиши касаллигига чалинишлари мумкин. Баъзан камқонликка учрашлари ва шок ҳолатига тушиши мумкин. Унинг олдини олиш учун кўпроқ пашшахоналардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Келинг, энди лептоспироз ҳақида сўз юритамиз. Ушбу касалликни оқмайдиган сув яқинида яшайдиган сичқон ва каламушлар тарқатади. Одамнинг бирдан тана ҳарорати кўтарилади, кўзлари қизариб, оғрийди ёки баъзи мускуллари оғрийди.

Баъзан буларнинг иккаласи бирга бўлиши ҳам мумкин. Бош оғриғи, танглай — оғиз бўшлиғининг тепа кисмига тошма тошиши, қайт қилиш сингари ҳодисалар ҳам кузатилиши мумкин. 2- ёки 3-куни сарғайиш бошланиши мумкин. Зотилжам, жигар, буйрак касалликлари, менингит пайдо бўлиши ва кўз рангдор пардаси яллиғланиши пайдо бўлиши мумкин. Унинг олдини олиш учун, танадан чиқадиган нарсалар, қон, йиринг, қайт қилган нарсаларингиз ва бошқаларни сичқон ва каламушлар тегмайдиган жойга ташланг.

Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top