2:46

Тузсиз таомлар

MP3

Ассалому алайкум қадрдон бекалар. Бугун суҳбатимиз давомида тузсиз таомларнинг инсон организмига фойдаси ҳақида гаплашамиз. Кўпгина аёлларни ортиқча семизлик қийнайди. Ортиқча семизлик инсон организми учун ўта нохуш вазиятларни келтириб чиқаради. Шу сабабли семириб кетишни истамаган кишиларга қуйидаги тартибларда парҳез қилиш ва доимо вазнни назорат қилиб бориш тавсия этилади. Киши семириб кетмаслиги учун арпа нон, карам, савзи, қовоқ ҳамда сут, қатиқ, пишлоқ каби маҳсулотларни кўпроқ, мол ёғи, қўй ёғи, товуқ, ўрдак ва ғоз ёғини камроқ истеъмол этиши керак. Бир ойда икки кун овқат емаслик ёки ўша кунлари 1,5кг олмани бешга бўлиб истеъмол қилиш керак. Бундан ташқари, 1,5 литр сут ёки қатиқни олтига бўлиб ичиш йўли билан ҳам пархез тутиш мумкин.

Бир кун мобайнида 600гр турли хил мева шарбатлари 800грамм наъматак шарбатига аралаштирилиб ичилади. Буни 5 марта такрорланса, фойда беради. Ҳар куни, писта, маккажўхори ва пахта ёғидан тайёрланган овқатларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Парҳез даврида умуман гўшт, балиқ, аччиқ ва шўр нарсалар, қовурилган, дудланган колбасаларни емаслик керак. Таркибида калий ва калсий кўп бўлган меваларни, денгиз карами, ўрик, олхўри, картошка, сули ва гречиха, сабзи, карам, лимон, петрушка ва шивитни истеъмол этиш ҳамда бир кун давомида 1,5 литр суюқлик ичиш тавсия этилади. Бир кунда оз-оздан 5 маҳал овқатланиш фойдалидир. Бирданига кўп овқат емаслик лозим. Ëтиш олдидан бир стакан қатиқ ёки сут ичиш ҳам қоматнинг чиройли бўлишига ёрдам беради.

Бир кун мобайнида қуйидаги тартибда овқатланиш ҳам фойдалидир: эрталаб карам, селдерей, кашнич ва ўсимлик мойидан тайёрланган салат лозим. Гречиха ёки сули бўтқаси, сутли овқат, қандсиз, тузсиз тайёрланган таомлар ейиш лозим. Тушликда карам шўрва, чошгоҳликда олма чой, наъматак шарбатидан 200гр ичиш ва 100гр олма ейиш керак. Кечқурун сувда пиширилган 10 гр балиқ, сувда пиширилган картошка, қандсиз чой. Ëтиш олдидан – қатиқ ёки сут, кун бўйи давомида эса 2 нав ундан тайёрланган 100гр нон истеъмол қилинади. Ушпу тартибдаги пархез жуда фойдали. Аёл ўз мақсадига эришгунича пархез тутишда ва жисмоний машқалар бажаришда давом этиши керак. Бундай машқларни ва пархезни фақат иродали ва ўз ахдида турадиган аёлларгина бажара олади.

Сиз ҳам ўзингизни иродасизлар сафига қўшишни истамасангиз, юқорида айтганимизга амал қилинг ва кун давомида кўпроқ жисмоний машқлар бажаринг. Доимо яхши таомланиб турган ошқозонингиз ва нафсингиз сизни қийнаши ва таомлар томон етаклаши мумкин, бироқ орзуингиздаги чиройли қоматни тасаввур қилиб, ҳозирги кўринишингиздан тезроқ ҳалос бўлиш учун ўзингизни тўхтата олишингиз керак. Азиз аёллар яна ҳам гўзал бўлиш сирларидан воқиф бўлишни истасангиз бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга сиз кутанингиздан ҳам кўпроқ маълумотларни беришга қодир. Марҳамат қилинг ва ўзингизни бутунлай ўзгартиринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top