Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.
Бир одамнинг ибодати бошқа одамнинг бутун вазиятини ўзгартириб юбориши мумкин, кўпинча бу тезда ва кутилмаганда амалга ошади. Янги Йил байрами арафасида ойилам билан юртимиз тоғларида жойлашган ажойиб дам олиш жойида бўлган эдик. Қуёш ботганидан сўнг, атрофдаги ҳаммаёқ қуруқ, саҳросимон ва ҳосилсиз туюлар эди. Қуриган жигар ранг барглар дараҳтлардан тўкилар эди.
Бу эса қишнинг оддий ва зерикарли манзараси эди. Лекин эртасига уйғониб қарасак, мўжизакор ва гўзаллик маконида уйғонганимизни пайқадик. Ҳар бир қўпол чизиқ теккисланган, ҳар бир доғ яширилган эди.
Кечаси билан, билдирмасдан, тинчгина, юмшоқ, овоз чиқармай 15 сантиметрга яқин қор ёғиб, бутун манзарани ўзгартириб юборган эди. Биз эртаксимон гўзаллик ва роҳат маконида уйғондик. Ҳудди шунга ўҳшаш вазият, Худога умид боғлаган одамнинг ҳаётида ҳам, содир бўлишини гувоҳи бўлганман. Бу одам, қатъият билан ўз йўлига эга бўлишни истаган. Ибодат ҳонасида паст овоз билан айтилган ибодатнинг кучи билан, бу одамнинг юраги юмшади, эриди, тинчланди ва ўзгарди. Унинг дунё қараши ўша заҳотиёқ ўзгарди.
Баъзан ибодат бундай тез амалга ошмайди, баъзан бунинг учун кўпроқ вақт керак бўлади. Вақт фактори, Худо томонидан бошқарилади, У ҳеч қачон ибодат жавобини вақт билан белгиламайди. Лекин У дойим бизни ибодат ҳизматига, ўзимиз ва бошқалар учун ибодат қилишга чақиради. Худо ўргатганидек ибодат қилишни ўрганиб олсак, ўз ҳаётимиз ва бошқаларнинг ҳаётидаги Худонинг чексиз манбасини чиқариб юборамиз, ва шу йўсин, руҳимизни кучга тўлдириб ва ичги дунёмизни барқарор қилиб, ҳаёт муаммоларини бемалол қабул қилаверамиз.
Бугунги ибодат мавзусига Муқаддас Каломнинг бир парчаси билан якун соламан. Тимўтийга иккинчи мактубнинг 2чи бобининг 24дан 26чи оятларида, Ҳаворий ўзининг имондаги ўғлига шундай дейди:
Худонинг қули жанжалкаш бўлмаслиги керак. Аксинча, у ҳамма билан мулойим, ўргатишга тайёр, сабр-тоқатли бўлсин, ўзига қарши турганларга юмшоқлик билан йўл-йўриқ берсин. Балки Худо бундай кишиларнинг тавба қилишларига бирон йўл очиб қолар, улар эса ҳақиқатни билиб, яна ўзига келиб, иблиснинг тузоғидан қутулиб қоларлар. Чунки иблис уларни асир қилиб, ўз иродасини ўтказишга мажбур қилган (2Тимўтий 2:24-26). Эй биродарларим, агар сизлардан бирор киши ҳақиқат йўлидан бош тортса, уни яна ҳақиқатга қайтаришга тиришинглар.
Билингларки, гуноҳкорни хато йўлдан қайтарган киши ўлимдан бир жонни қутқарган ва кўп гуноҳларни ювган бўлади (Ёқуб 5:19-20).
Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.