Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.
Биз Масиҳийларнинг ҳаётида содир бўлаятган воқеялар, яъни, жасурлигимизни пасайиши, мағлубият бўлишимиз, саросимага тушишимиз ёки Худонинг ҳақиқатига бефарқ бўлиб қолишимиз, булар буюк руҳий жангнинг бир қисмидир. Булар биз жалб этилган можаронинг суратидир. Оҳирига етаётган йилга назар соладиган бўлсак, у ерда, омадсизликни, муаммоларни, бўшликни, қайсарликни, қўзғолонни ва шунга ўҳшаш нарсаларни ҳаётимиздан жой олганини кўрамиз, аксинча булар билан фаҳрланмаймиз. Лекин булар ҳам, бизни жангга жалб этилганимизнинг намойишидир. Янги йилга қадам босар эканмиз, у ерда ҳам, можаролар пайти бўлишини, бошқа жанглар ҳам, содир бўлишини биламиз. Бу билан нима қила оламиз? Бунга қай тарзда қарши тура оламиз? Жангга дуч келганимизда қўлимиздан нима келади? Айнан шу масала бизни оятларга жалб этди.
Жавоб эса, кўриб чиққанимиздек икки қисмдан иборат: биринчидан, Худонинг руҳий қурол-аслаҳасини кийиб олишимиз даркор. Павлус, “Иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олиш учун, Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланингиз” демоқда. Бунинг маъноси эса, агар биз Худонинг қурол-аслаҳалари билан қуролланиб олмасак бу жангда тура олмаймиз. Агар бу ҳақда шубҳаланадиган бўлсак, унда ҳаётнинг ўзи, буни бизга исботлаб беради. Бу аслаҳаларсиз курашда иштирок эта олмаймиз, рамзий маънода келган бу иборалар ҳақиқий нарсаларни билдиради. Амалда эса, булар биз Масиҳда ва Масиҳ бизда эканини англашимиздир. “Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланингиз” деган оятни Павлус Римликларга йўллаган мактубида бошқача тарзда айтади, “Шунга ўхшаб, сизлар ҳам, ўзларингизни гуноҳ қаршисида ўлик, лекин Раббимиз Исо Масиҳ билан бирлашган ҳолда Худо қаршисида тирик ҳисобланглар. (Римликларга 6:11)”
Бу Муқаддас Каломнинг шуҳратидир. Калом бир ҳақиқатни олиб уни ҳар ҳил йўллар билан тушунтиришга ҳаракат қилади, шу йўсин, бу ҳақиқатларни ҳар ҳил томондан ўрганиб яҳшироқ тушунамиз. Ҳаворийнинг айтганларига итоат қилган ҳолда, имонимиз муҳимлиги ҳақида ўйладик. Келинг, белимизни ҳақиқат камари билан боғлаб оламиз. Масиҳий имон бутунлай Исо Масиҳнинг обрўсига қаратилган, ва шу йўсин барча нарса ҳам, Унинг обрўсидан келиб чиқади. Исо Масиҳ ҳақиқатдир. Бу биринчи нарса. Худонинг қурол-аслаҳасини кийиб олайлик.
Иккинчидан эса, ибодат қилишимиз кераклигини бизга айтяпти. Нафақат қурол-аслаҳаларни кийиш, баълки ибодат ҳам, қилишимиз керак. Нафақат Масиҳнинг муҳимлиги ва У намойиш этган буюк ҳақиқатлар ҳақида ўйлашимиз, баълки, улар ҳақида Худога айтишимиз керак, Унинг ёрдамига ишонишимиз керак, У билан суҳбатлашиб туришимиз керак, мададимиз ва кучимиз бўлмиш Худо билан шаҳсий муносабатда бўлишимиз керак.
Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.