Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.
Ниҳоят, Раббимиз билан иттифоқ бўлиб, Унинг куч-қудрати таъсирида қувватли бўлинглар. Иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олиш учун, Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланингиз. Чунки бизнинг курашимиз ўткинчи башарга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир. Шу сабабдан ёмон кунда қаршилик кўрсата олишингиз учун, Худонинг қурол-аслаҳаларини кўтаринглар, токи бутун тадбиркорлик билан иш тутиб, ўрнингизда тура олинглар. Белингизни ҳақиқат камари билан боғланг, кўксингизга солиҳлик совутини тақинглар (Эфесликларга 6:11, 6:13-14). Қарши туриш дегани нимани англатади? Ўзининг дарвоза чизиғини ҳимоя қилаётган футбол жамоасини кўз олдингизга келтиринг. Ҳимоячилар олишув чизиғ устида қимирламай туради. Бу дарвоза чизиғининг ҳимояси дейилади. Бу ибора айнан шуни назарда тутади.
Имонимиз асосида туриб, у ердан қимирлашдан бош тортишимиз керак. Лекин нима учун ҳаворий буни шу тарзда келтирган? Нима учун Ҳаворий бу ибора ўрнига “уруш!” ёки “жанг қил!” деган сўзларни ишлатмаган. Ҳамма ишни қилиб бўлгандан кейин, урушинглар! Худо қурол-аслаҳаларини кийиб олгандан кейин, олға, урушинглар! Нима учун Ҳаворий, олдинга қараб юришни билдирадиган ҳарбий иборани ишлатмаган? Бу иборага жиддийроқ қарашимиз керак, чунки бу иборалар майнавотчилик бўлмай болаларнинг ўйинларида айтиладиган сўзлар эмас. Бу жиддий жанг давомида берилган жиддий буйруқдир. Ҳаворий қарши туриш иборасини ишлатган, чунки фақат шу ибора маъноси билан маъқул келади. Айнан шу ибора, бизни жангда мутлақ ғолиб чиқишимизни ифодасидир.
Бу иборага диққатроқ қарайдиган бўлсак, ҳаёт жангининг учта жиҳатини кўрамиз. Биринчиси, қарши туриш ибораси биз жалб этилган жангнинг нақадар қизғин эканини кўрсатади. Бизга қарши туриш кераклиги дейилган, чунки баъзида бу қўлимиздан келган ягона нарсадир. Баъзида қўлимиздан келадиган ягона нарса, бу қимирламай жойимизда туришдир. Урушлардаги жанглар пайтида шундай вазиятлар бўладики, аскар ўзини ҳимоя қилиб туриб, жойидан қимирламай туришдан бошқа ҳеч нарса қила олмайди. Можаронинг қизғинлиги ва ваҳшийлиги шу қадар кучайиб борадики, аскар эгаллаб олган жойини ҳимоя қилиб туришдан бошқа ҳеч нарса қила олмайди. Бу ибора айнан шуни билдиради.
Павлус оятлар орқали қоронғи кунларнинг келиши ҳақида ҳам, айтган. Худога шукурки, ҳаётимиз фақат қоронғи кунлардан иборат эмас, лекин бу кунлар келяпти. Бу шундай кунларки, вазиятлар бизни титроққа солади, ҳар ҳил вазиятлар қоришмасига дуч келиб соросимага тушамиз, ҳомуш қиладиган баҳтсизликлар, қўлимиздан ҳеч нарса келмай фақатгина турган жойимизда тик тура оламиз ҳолос. Шубҳалар бизни қийноққа соладиган вақтлар бўлади. Биз онгимизга бўлган ҳужумлар учун очиқмиз ва қўлимиздан фақат озгина имонимизни ҳимоя қилиш келади ҳолос. Баъзан шундай вазиятлар бўладики, қўрқувдан титираб ўзимизни зўрға ушлаб турамиз, чунки ўша пайт биз босим остида бўламиз. Баъзан шундай бўладики, бефарқлигимиз руҳий кучимизни толиқтиради, бардошлигимизни бутунлай йўқатамиз. Бу эса амал қилиш иштиёқимизни сусайтириб, ҳатто имонимизни сақлаб қолиш учун оддий ишни ҳам, қила олмай қоламиз.
Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.